Собиқ Совет Иттифоқида Конституция бўйича ўзларининг ташқи сиёсатини иттифоқдош республикаларнинг ўзлари олиб боришларига имкон берилган бўлсада, аслида уларга ташқи сиёсат масалаларини ҳал қилишда иккинчи даражали ўрин ажратилган эди. Давлат бошқарувининг мафкуралаштирилган тизими мушкулликларига қарамасдан, Шароф Рашидов, ўзбек халқининг миллий етакчиси сифатида, ҳеч бўлмаганда СССР доирасида бўлсада, Ўзбекистоннинг умумжаҳон жараёнларида ўз ўрнига эгалигини намоён қилиши учун барча саъйҳаракатларини ишга солди.

Шароф Рашидовнинг нафақат бир республика доирасидаги, балки жаҳон миқёсидаги сиёсий ҳаётда раҳбар бўлиш борасидаги иқтидори ва маҳорати ўша даврнинг иккита қарама-қарши тизимларининг рўпара туриши кескинлашган шароитларда намоён бўлди.

Дунё сиёсатининг мураккаб ва бир-бирига қарши шароитларида, Н. С. Хрушчёв бошқаруви даврларида Шароф Рашидовнинг дипломатия соҳасидаги юксак истеъдоди яққол намоён бўлди. Хусусан, Н. С. Хрушчёв Ўзбекистон раҳбарининг мислсиз қобилиятларига алоҳида эътибор қаратиб, халқаро майдонда, айниқса Осиё ва Африка мамлакатларида Совет Иттифоқининг обрўсини кўтаришга эришиш бўйича муҳим миссияни бажариш учун собиқ Иттифоқнинг Ўрта Осиё республикалари барча раҳбарлари орасидан айнан Шароф Рашидовни танлади. Ва ишонч билан таъкидлаш керакки, у адашмади, чунки мамлакатнинг янги раҳбари бўлган Н. С. Хрушчёв ва унинг атрофида жам бўлганларнинг режалари муваффақиятли амалга оширилди.

Монголияга ташриф. 1956 йилМонголияга ташриф. 1956 йил

1950-йилларда Осиё ва Африканинг аксарият мамлакатлари билан дўстона муносабатлар ўрнатилган эди. Ўша йилларда Шароф Рашидов А. И. Микоян билан бирга Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бирма, Шимолий Вьетнам, Хитой, Монголия каби давлатларга ташриф буюриб, ушбу мамлакатлар раҳбарлари билан суҳбатлар ташкил қилган ва бу давлатларга собиқ Иттифоқнинг раҳбарияти келиши учун пойдевор яратган, бўлажак учрашувлар баённомаларини тузган. Мисол сифатида А. И. Микоян ва Шароф Рашидов Ҳиндистонга ташриф буюрганлари ва унинг давомида Нью-Дели шаҳрида Ҳиндистон озодлиги учун курашган Ганди ҳайкали остонасига қизил атиргулли гулчамбарларни қўйганлари ва уларнинг бундай ҳаракатлари бутун ҳинд халқи томонидан маъқулланганлигини айтиб ўтиш мумкин. Бирмада эса улар етиб боришлари билан ушбу мамлакатда фуқароларга мўлжалланган объектларни қуриб бериш юзасидан қатор шартномаларни тузишга муваффақ бўлдилар. Собиқ Иттифоқ делегациясининг эътиборга сазовор учрашувларидан бири 1955 йилда Афғонистон қироли Муҳаммад Довуд билан бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, ўтган асрнинг 50-чи йиллари СССР вакиллари иштирокида ўтказилган йирик халқаро конференцияларга жуда бой бўлди. Шу йиллар давомида Бандунг конференцияси, Осиё ва Африка мамлакатларининг Қоҳира конференцияси ўтказилиб, унда 52 мамлакат вакиллари, шу жумладан Шароф Рашидов бошчилигида Ўрта Осиё республикалари делегацияси иштирок этди. Бу жуда муҳим палла эди, чунки ўшанда Мисрнинг Совет Иттифоқига бўлган қизиқиши жуда кучайган эди. 1958 йилда Шароф Рашидов раҳбарлигида Тошкентда Осиё ва Африка ёзувчиларининг конференцияси ўтказилди ва унда дунёнинг 50 мамлакати вакиллари қатнашдилар. 1959 йилда Қоҳирада ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти бўйича конференция ўтказилиб, турли масалаларни муҳокама қилиш жараёнида Сурия вакиллари Совет Иттифоқининг сиёсатини бутунлай маъқуллашларини билдирдилар.

Шароф Рашидовнинг юксак дипломатик қобилияти «совуқ уруш»нинг «Кариб инқирози» деб номланган ҳолат билан боғлиқ энг авжига чиққан даврида яққол намоён бўлди. Фидель Кастро бошқараётган Кубада Америка Қўшма Штатларини қўрқитиш учун ядро зарядлари мавжуд бўлган совет ракеталарини жойлаштириш режалаштирилган эди. Лекин ушбу режани амалга ошириш учун инқилоб машъаласини кўтарган Кубанинг ёш етакчиси Фидель Кастронинг розилигини олиш керак эди. У билан музокаралар олиб бориш учун совет делегацияси тайёрланди. Аммо: «Бу делегацияни ким бошқариши мумкин?» – деган савол пайдо бўлди. Шунда Н. С. Хрушчёв бир қатор номзодларни ўрганиб чиқиб, Шароф Рашидовни танлади ва уни делегация раҳбари ҳамда музокаралардаги масъул шахс этиб тайнлади. Машҳур дипломат В. М. Фалин ўша воқеалар ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Н. С. Хрушчёв Кубага дипломатик миссияни жўнатиш бўйича ўз режаларини Сиёсий бюронинг ҳеч бир аъзоси билан деярли келишиб олмаган эди”. Бу ўз-ўзидан Шароф Рашидов бошчилигидаги делегация аъзоларига катта ишонч билдирилганлигидан дарак беради.

Ўшанда совет делегациясининг сафари матбуотда «қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган, пахта етиштирадиган республика президенти Шароф Рашидов бошчилигида бир гуруҳ ирригаторлар ва мелиораторлар дўст мамлакат Кубага ташриф буюрди», – деб ёритилган эди. Шароф Рашидов Кубага қишлоқ хўжалиги машиналарини ҳамда мелиорация учун техникаларни етказиб беришда ёрдам бериш ҳақида музокаралар ўтказиш баҳонаси билан Фидель Кастрога совет ҳукуматининг Кубада умуман бошқа «машина»ларни, ва айнан юзага келиши эҳтимоли мавжуд бўлган АҚШ тажовузидан ҳимояланиш учун ядро ракеталарини жойлаштириш тўғрисидаги таклифни етказиши лозим бўлган. Ҳарбий вакил ва маслаҳатчи сифатида эса оддий фуқаро кийимида муҳандис Петров тахаллуси берилган ва делегация раҳбари Шароф Рашидовга бутунлай бўйсунган стратегик ракета қўшинлари маршали С. Бирюзов тайинланган эди. Делегацияни жўнатишдан олдин Н. С. Хрушчёв ушбу масаланинг ечими қандай бўлишидан хавотирланиб, қуйидаги сўзлар билан оқ йўл тилаган: «Фидель Кастрони уларнинг ҳудудида ракеталарни ўрнатиш жуда зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилинг, бу биз учун ўта муҳим». Жаҳон майдонида икки буюк давлатнинг қарама-қарши туриши тақдири шу масаланинг ечимига боғлиқ бўлган. 1962 йил 27 майда Ш. Р. Рашидов бошчилигидаги делегация Москвадан Кубага парвоз қилади. Аслида музокаралар жуда мураккаб кечган, ички маслаҳатларни ўтказиш учун бир неча бор тўхтатилган, сўнг яна давом эттирилган. Ф. Кастро жанговар кайфиятни намоён қилган ва иккиланган, чунки унинг ортида кичик, ўзини ҳимоя қила олмайдиган республика бор эди ва у юзага келган вазият ижобий ҳал этилишига умид қилмаганди. Охир-оқибат барчаси Н. С. Хрушчёв ўйлаганидек бажарилди. Бу воқеалар инқилобчи ва Фидель Кастронинг сафдоши Че Геваранинг хотирасида «Ёрқин ва ғамгин кунл ар» сифатида сақланиб қолди. Делегация Москвага қайтиб келганидан кейин, 1962 йил 10 июнда Шароф Рашидов унга юклатилган миссия муваффақиятли бажарилганлиги тўғрисида батафсил ахборот берди.

Аммо кейинчалик ракеталарни ўрнатиш бўйича «Анадырь» код номи берилган ушбу операция амалга ошириш жараёнида фош бўлиб қолди ва шундан сўнг ўткир сиёсий инқироз бошланиб кетиб, СССР ва АҚШ ўртасида ҳарбий қарама-қаршиликни юзага келтиришига оз қолди. Шунда СССР Куба ҳудудидан ўз ракеталари ва самолётларини олиб кетишни зиммасига олди, лекин бунинг эвазига АҚШ Кубани қамал қилишга барҳам берди ҳамда Италия ва Туркиядаги ҳарбий базаларини йўқ қилди. Юзага келган қалтис вазият шу аснода ўз ечимини топди.

Бўлиб ўтган воқеалардан кейин Н. С. Хрушчёв Фидель Кастрони СССРга келишга таклиф қилди. Командор бошчилигидаги Куба делегацияси 1963 йилда ташриф буюрди. Ушбу 40 кунлик ташриф давомида Н. С. Хрушчёв раҳбарлигидаги Куба делегацияси Ўзбекистонга ҳам келди ва бу ерда Шароф Рашидов меҳмонларни республика шаҳарларидаги ҳаёт ҳамда Мирзачўлда барпо этилган совхозлар билан яқиндан таништирди. Диёримизнинг барча ҳудудларида Ф. Кастро бошчилигидаги делегация самимий кутиб олинди ва бу халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш рамзи сифатида хизмат қилди.

Шароф Рашидовнинг Кашмир муаммоси сабабли бир-бири билан урушаётган икки давлатни (Покистон ва Ҳиндистон) яраштириш бўйича тарихий уринишни ташкил қилишдаги иштироки у моҳир дипломат сифатида нақадар қадрланганлигидан дарак беради.

Буюк Британия бош вазири Г. Макмиллан СССР Олий Совети Президиуми Раиси ўринбосари Шароф Рашидов ҳузурига ташриф буюрди.Буюк Британия бош вазири Г. Макмиллан СССР Олий Совети Президиуми
Раиси ўринбосари Шароф Рашидов ҳузурига ташриф буюрди.

Шароф Рашидов Финляндия президенти Урхо Калева Кекконенни қабул қилмоқда. Тошкент. 1958 йил Шароф Рашидов Финляндия президенти Урхо Калева Кекконенни қабул қилмоқда. Тошкент. 1958 йил

Покистон ва Ҳиндистон ўртасида 1947 йилда юзага келган ихтилоф икки янги мамлакат ўртасида уруш бошланиб кетиши, уларнинг ўзаро муносабатлари кўп йилларга кескинлашиб қолишига олиб келди ва бу ҳолат анчагача чўзилди. Ҳиндистон ва Покистон раҳбарларининг ҳар бири ўзини ҳақ деб биларди. Улар ташқаридан ташаббус ва ёрдам кўрсатилишини кутардилар. Низолашаётган томонларнинг учрашувини Шароф Рашидов раҳбарлигида Тошкентда ташкил қилишга келишиб олинди, чунки унда дипломатик музокараларни олиб бориш бўйича бой тажриба бўлган ва шу билан бирга у халқаро доираларда катта обрў-эътиборга эришган. Ўзбекистон урушаётган мамлакатлардан бирини қўллаб-қувватлаётган катта давлатлардан анча узоқда жойлашганлиги ушбу учрашувга бетарафлик мақомини берди.

Шароф Рашидов музокараларга Ҳиндистон Бош вазири Лал Баҳодир Шастрини ва Покистон раҳбари генерал Муҳаммад Аюбхонни таклиф қилди. Учрашув 1966 йилнинг январь ойида бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Москвадан СССР ҳукумати раҳбари А. Косигин кичик делегация билан бирга етиб келди. Музокаралар жуда мураккаб кечди, ҳар бир низолашаётган мамлакат ўзини ранжитилган ҳисоблаб, қабул қилиб бўлмайдиган шартларни қўя бошлади. Лекин шунгай қарамай, музокаралар ижобий якунланди. 1966 йил 10 январда икки мамлакат делегациялари бошлиқлари тарихий ҳужжатни имзоладилар. Ушбу ҳужжат халқаро муносабатларда «Тошкент декларацияси» деб номланиб, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий можарога барҳам берди. Ўша даврда Ўзбекистон раҳбариятининг ролини бутун дунё оммавий ахборот воситалари алоҳида эътироф этди.

Бироқ Ўзбекистон раҳбари Кашмир муаммоси бўйича музокаралар учун Тошкентда қулай майдон тақдим этиб, ўзи бу учрашувда иштирок эта олмади. Гап шундаки, Тошкентда айни учрашув бўладиган кунлар Куба пойтахти Гаванада Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг биринчи бирдамлик Конференцияси ўтказиладиган вақтга тўғри келиб қолди ва унда қатнашиш учун тажрибали дипломат Шароф Рашидов юборилди.

Ушбу конференция Гаванада 1966 йил 3–15 январь кунлари ўтказилиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг 82 мамлакатидан 512 нафар делегатлар иштирок этди. Совет делегациясига Шароф Рашидов бошчилик қилди ва жуда мазмунли нутқ сўзлади. Хусусан, у ўз нутқида уч қитъа халқларининг бирдамлик ҳаракати бош мақсади – мустамлакачилик ва неоколониализмга қарши курашиш, озодлик, тинчлик, мустақиллик ва ижтимоий тараққиёт учун курашишда барча кучларни янада жипслаштириш лозимлигини таъкидлади.

Бутун дунёга катта таъсир кўрсатган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг биринчи Бирдамлик конференцияси руҳи келгусида янада самарали ривож топди. Ўзбекистоннинг миллий етакчиси Шароф Рашидов Тошкентда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг халқаро кинофестивалини ўтказиш ташаббуси билан чиққанлиги бундан яққол далолат беради.

1968 йилда Тошкентда илк бор бўлиб ўтган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг халқаро кинофестивали кейинчалик анъанавий тус олди. Ўзбекистон пойтахтида уч қитъа мамлакатлари киносанъатининг энг ёрқин вакиллари ўз фильмларини намойиш қилдилар. Бундай учрашув ҳар икки йилда бир марта уюштирилди, ва натижада, 1968 йилдан 1988 йилгача бўлган даврда Тошкентда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг 10- Халқаро кинофестиваллари ўтказилди.

Бутун дунёда Ўзбекистон пойтахти нафақат давлатлар ўртасидаги маданий алмашувни кучайтириш ва ўзаро маънавий бойитиш, балки сайёрамизда тинчлик ва дўстлик ўрнатиш учун курашаётган уч қитъа мамлакатлари халқларининг бирдамлигини оширишга катта ҳисса қўшган ҳақиқий Шарқ Юлдузи сифатида эътироф этила бошланди. Ва бунда халқаро муносабатлар амалиётига турли мамлакат ва қитъалар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг янги турларини жорий қилиш бўйича инновацион ғоялар ташаббускори бўлган Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳиссаси жуда катта. Кейинчалик бундай алоқалар халқаро амалиётда «халқ дипломатияси» деган ном олди.

Шароф Рашидов

Шароф Рашидовнинг СССР ташки сиёсий фаолиятида моҳир дипломат сифатидаги роли мамлакат ҳукумати делегацияси Чилида иш олиб борган чоғида ҳам ёрқин намоён бўлди. ХХ асрнинг 70-йилларида Америка қитъасида фаоллик билан социализм қураётган ва СССРнинг ташқи сиёсатини бутунлай маъқуллайдиган икки мамлакат – Куба ва Чилида давлат бошқарувини ватанпарварлар ўз қўлларига олган эдилар. Куба раҳбари Фидель Кастро ва Чили етакчиси Сальвадор Альенде маслакдош бўлганлар ва биргаликда СССР билан дўстона муносабатларни сақлаб келганлар. Бироқ душманларча муносабатда бўлган ташқи кучлар ижтимоийиқтисодий мувозанатни бузиш учун сунъий равишда шароит яратардилар. Бу эса, ўз навбатида, Чилида ички сиёсий беқарорлик пайдо бўлишига олиб келарди. Бундай вазиятда Совет Иттифоқи, Чилидан қанчалик узоқда жойлашган бўлишига қарамасдан, четдан томоша қилиб тура олмасди. Чили халқи маънавий ва моддий кўмакка муҳтож эди. Шу муносабат билан Л. И. Брежнев бошчилигидаги СССР раҳбарияти Шароф Рашидов раҳбарлигидаги партия делегациясини нотинч мамлакат – Чилига юбориш зарур, деган фикрга келди. Айни пайтда ушбу делегация раҳбарини танлаётганда Шароф Рашидовнинг аввалги самарали сафарлари инобатга олинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўша сафарлар давомида Шароф Рашидовнинг дипломатик вазминлиги ва музокараларни олиб бориш тажрибаси халқаро доираларда Совет Иттифоқининг нуфузини кўкларга кўтарган.

Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси Шароф Рашидов Покистон парламенти делегациясини қабул қилмоқда. 1956 йилЎзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси Шароф Рашидов Покистон парламенти
делегациясини қабул қилмоқда. 1956 йил

Малига ташрифМалига ташриф

Шароф Рашидов бошчилигидаги совет делегациясининг сафари 1972 йилда уюштирилди. Сафар давомида қийин вазифани амалга ошириш ва айнан Сальвадор Альендени ва унинг ҳукуматини тўғри йўл танланганлигига ишонтириш керак эди. Шароф Рашидовнинг делегацияси кичик мамлакатларда социализм қуриш тажрибаси билан алмашди ва Чили коммунистик партиясининг раҳбар аъзолари Шимолий Кореяга сафар қилишларини ташкиллаштиришга ёрдам берди. Ушбу мамлакат раҳбарияти билан муваффақиятли музокаралар ўтказилга сўнг, Шароф Рашидов Москвага қайтиб келгач, Чилидаги вазият тўғрисида батафсил ахборот берди. Аниқланган вазиятдан келиб чиқиб, СССР томонидан Чилига яна ёрдам кўрсатилди, лекин бу сафар чекланган ҳажмда, чунки бу мамлакатда юзага келаётган реал ҳолат социализм фойдасига ҳал бўлмаётган эди.

Шундай қилиб, Шароф Рашидович Рашидов ўзининг у ёки бу сиёсий воқеаларга турлича қарашларга эга бўлган одамлар билан тил топиша олиш қобилияти билан, халқаро сиёсатнинг энг юксак даражасида музокаралар олиб боришга қодир бўлган моҳир дипломат сифатида, нафақат мамлакат раҳбариятининг ишончига, бутун халқнинг ҳурмат-эътиборига эришди, балки бутун дунёга ном таратди.

Шароф Рашидовнинг кучли шахс сифатидаги ажойиб фазилатлари фақат дипломатик соҳадагина намоён бўлгани йўқ. У Ўзбекистонни бутун дунёга қандай қилиб муносиб танитишни доимо ўйлаб юрарди. Шароф Рашидов, Иттифоқдош давлат доирасида бўлса ҳам, республиканинг ўз иқтисодий, илмий-техник ва маданий-маънавий салоҳияти билан ташқи дунё мамлакатлари билан халқаро муносабатлардаги иштирокини таъминлашга интилган. Унинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон нафақат умумиттифоқ, балки халқаро меҳнат тақсимоти қатнашчисига айланди. Республика меҳнаткашлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот мамлакат ташқарисида жуда харидоргир бўлиб кетди. Экспорт қилинаётган товарларнинг умумий қиймати бўйича Ўзбекистон Шароф Рашидов даврида РСФСРдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келган. Айни пайтда республика жаҳон бозорларига 250 дан ортиқ турдаги товарларни етказиб турган. Шунингдек, агар 1958 йилда Ўзбекистон ўз маҳсулотларини дунёнинг 32 мамлакатига жўнатган бўлса, 1960 йилда – 47, 1965 йилда – 71, 1980 йилга келиб эса республика ўзининг саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилган ва бу ҳам Шароф Рашидовнинг юксак хизматларидан яна бир бор далолат беради.

Вьетнам Социалистик Республикасига ташрифВьетнам Социалистик Республикасига ташриф

Ш. Р. Рашидов ва пахтачилик бўйича экспериментал марказ раҳбари М. Абдуллаев пахтачилик соҳаси кадрларини тайёрлаш мактаби билан. Ангола Ш. Р. Рашидов ва пахтачилик бўйича экспериментал марказ раҳбари М. Абдуллаев
пахтачилик соҳаси кадрларини тайёрлаш мактаби билан. Ангола

Шароф Рашидович Рашидов, бутун дунёда тинчлик, дўстлик ва сайёрамиздаги барча халқлар бирдамлигини сақлаб қолиш учун катта ишларни амалга оширган ўзбек халқининг содиқ ўғлони сифатида одамлар кўнглида абадий ўрин эгаллади.

Шароф Рашидов Н. С. Хрушчев ва Н. А. Булганин бошчилигидаги совет делегацияси таркибида Ҳиндистон президенти Ж. Неру берган зиёфатдаШароф Рашидов Н. С. Хрушчев ва Н. А. Булганин бошчилигидаги совет делегацияси
таркибида Ҳиндистон президенти Ж. Неру берган зиёфатда

Шароф Рашидов Н. С. Хрушчев ва Н. А. Булганин бошчилигидаги совет делегацияси таркибида Ҳиндистонга ташрифи чоғида. 1955 йилШароф Рашидов Н. С. Хрушчев ва Н. А. Булганин бошчилигидаги совет делегацияси
таркибида Ҳиндистонга ташрифи чоғида. 1955 йил

Ш. Р. Рашидов аэропортда Вьетнам президенти Хо Ши Минни кутиб олмоқда. 1959 йилШ. Р. Рашидов аэропортда Вьетнам президенти Хо Ши Минни кутиб олмоқда. 1959 йил

Шароф Рашидов Тошкент аэропортида Эрон шаҳаншоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийни кутиб олмоқда. 1956 йилШароф Рашидов Тошкент аэропортида Эрон шаҳаншоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийни кутиб олмоқда. 1956 йил

Шароф Рашидов Эрон шаҳаншоҳини қабул қилмоқда. 1956 йилШароф Рашидов Эрон шаҳаншоҳини қабул қилмоқда. 1956 йил

Шароф Рашидов ва Куба Республикаси Бош вазири Фидель Кастро Свердлов номидаги жамоа хўжалиги чўпони М. Мўминов билан суҳбатлашмоқда. 1963 йилШароф Рашидов ва Куба Республикаси Бош вазири Фидель Кастро Свердлов номидаги жамоа хўжалиги
чўпони М. Мўминов билан суҳбатлашмоқда. 1963 йил

Ш. Р. Рашидов ВХР ҳукумат делегациясини кутиб олмоқда. 1963 йилШ. Р. Рашидов ВХР ҳукумат делегациясини кутиб олмоқда. 1963 йил

Ш. Р. Рашидов Жазоир президенти Аҳмад Бен Беллга ўзбек миллий тўнини топшириш чоғида. 1964 йилШ. Р. Рашидов Жазоир президенти Аҳмад Бен Беллга ўзбек миллий тўнини топшириш чоғида. 1964 йил

Ш. Р. Рашидов Мао Цзе Дун ва К. Е. Ворошилов даврасидаШ. Р. Рашидов Мао Цзе Дун ва К. Е. Ворошилов даврасида

Буюк Хитой деворидаБуюк Хитой деворида

Ш. Р. Рашидов А. И. Микоян билан бирга Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари чоғидаШ. Р. Рашидов А. И. Микоян билан бирга Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари чоғида

Ш. Р. Рашидов совет делегацияси таркибида Ҳиндистонга ташрифи чоғида. 1955 йилШ. Р. Рашидов совет делегацияси таркибида Ҳиндистонга ташрифи чоғида. 1955 йил

Машҳур Тож Маҳал обидаси ёнидаМашҳур Тож Маҳал обидаси ёнида

Совет делегацияси Куба Республикаси раҳбарияти билан музокаралар оралиғидаги танаффуслар вақтидаСовет делегацияси Куба Республикаси раҳбарияти билан музокаралар оралиғидаги танаффуслар вақтида

Гавана аэропортидаги учрашувГавана аэропортидаги учрашув

Ш. Р. Рашидов бошчилигидаги совет делегациясининг 1962 йил май ойида Кубага қилган ташрифи. Делегация аэропортда. Шароф Рашидов ва Рауль Кастро (ўнг томонда).Ш. Р. Рашидов бошчилигидаги совет делегациясининг 1962 йил май ойида Кубага қилган ташрифи.
Делегация аэропортда. Шароф Рашидов ва Рауль Кастро (ўнг томонда).

Индонезия президенти Сукарно ва Ш. Р. РашидовИндонезия президенти Сукарно ва Ш. Р. Рашидов

Индонезия президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга ташрифи чоғидаИндонезия президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида

Индонезия президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга қилган ташрифиИндонезия президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга қилган ташрифи

Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг Биринчи бирдамлик Конференцияси. Куба. 1966 йилОсиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг Биринчи бирдамлик Конференцияси. Куба. 1966 йил

Ш. Р. Рашидов БАА миллий мажлиси раиси Анвар Садат билан суҳбатлашмоқда. 1969 йилШ. Р. Рашидов БАА миллий мажлиси раиси Анвар Садат билан суҳбатлашмоқда. 1969 йил

Шароф Рашидов ва Миср президенти Жамол Абдул НосирШароф Рашидов ва Миср президенти Жамол Абдул Носир

Жазоирга ташриф чоғида олинган сурат. 1972 йилЖазоирга ташриф чоғида олинган сурат. 1972 йил

Ироқ президенти Хасан Ал Бакр ва Шароф Рашидович РашидовИроқ президенти Хасан Ал Бакр ва Шароф Рашидович Рашидов

Ироққа ташриф. 1973 йилИроққа ташриф. 1973 йил

Шароф Рашидов Франция социалистик партияси Биринчи котиби Франсуа Миттеранни қабул қилмоқда. 1975 йилШ. Р. Рашидов принимает Первого секретаря социалистической партии Франции Франсуа Миттерана. 1975 год

Ш. Р. Рашидов бошчилигидаги совет делегацияси Эфиопияда. 1983 йилШ. Р. Рашидов бошчилигидаги совет делегацияси Эфиопияда. 1983 йил