Шараф Рашидов в сфере сельского хозяйства

Урушдан кейинги йиллар собиқ СССР республикалари учун оғир кечди. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Бу мураккаб даврда xалқ хўжалигини, энг аввало, унинг муҳим соҳаси бўлган қишлоқ хўжалигини қайта тиклашга тўғри келди. Уруш йилларида соҳанинг моддий теxник базаси путурдан кетган, меҳнат захиралари қисқарган, паxта хомашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш камайган эди. Буларнинг бари соҳа ривожланишига тўсқинлик қиларди.

Мазкур даврда Иттифоқдаги республикалар иқтисодиёти ягона халқ хўжалиги мажмуасининг узвий қисми ҳисобланарди. Ўзбекистон ихтисослашган асосий соҳа паxтачилик бўлиб қолди. Юзага келган меҳнат тақсимоти даврида қимматбаҳо стратегик ҳомашё бўлган паxта тўқимачилик корxоналарида миллионлаб иш ўринлари яратилишига, маҳсулотларни xорижга – Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгашига аъзо давлатларга экспорт қилиш ва шунга ўхшаш имкониятлардан фойдаланишга хизмат қилди. Шу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ва пахта хомашёсига бўлган талабнинг тўхтовсиз ошиб боришини ҳисобга олиб, Марказ томонидан Шароф Рашидов тимсолида республика раҳбариятига экин майдонларини кенгайтириш ҳисобига пахта етиштиришни кўпайтириш талаби қўйилди.

1956 йил 6 августда «Ўзбекистон ССРнинг Мирзачўл дашти ва Қозоғистондаги қўриқ ерларни ўзлаштириш ва сув чиқариш тўғрисида»ги фармондан сўнг пахтачиликка ихтисослашган хўжаликлар кенг миқёсда ташкил этила бошланди. Натижада 1962 йилда 300 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилди, 34 та пахтачиликка ихтисослашган хўжалик тузилди. Бу йўналишдаги ишларни ташкил этиш ва тезлаштириш мақсадида Ўрта Осиёдаги янги тузилган хўжаликлар қурилиши ва суғориш тизими Бош бошқармаси бўлган «Главсредазирсовхозстрой», «Узглавводстрой», «Узбекгидрострой» каби тузилмаларни ўз ичига олган «Главголодностепстрой» терсти ташкил этилди. Мирзачўл билан бир қаторда Фарғона водийси, Қарши, Шеробод даштларини ҳам ўзлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Мирзачўлнинг 1956 йилдаги 1.5 миллионлик аҳолиси бу даврда 2 миллионга етди. Бу ишларнинг барчаси истиқболга мўлжалланган, узоқни кўзлаб амалга оширилган хўжалик юритиш сиёсати маҳсули эди. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур даврда қўриқ даштлар ўрнига барпо этилган хўжаликлар бугун ҳам мустақил Ўзбекистонга наф келтирмоқда.

Гидроиншоотга ташриф. Шароф Рашидов (ўнг томон чеккасида)Гидроиншоотга ташриф. Шароф Рашидов (ўнг томон чеккасида)

Республика далаларида экин мавсумининг бошланишиРеспублика далаларида экин мавсумининг бошланиши

Шубҳасиз, Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши, ривожланиши ва ҳаттоки Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айланишида Шароф Рашидовнинг ҳиссаси беқиёс бўлди. Айнан у туфайли бу ҳудуд республикани ривожлантиришда ташаббускорлик майдонига айланди. Шароф Рашидов ҳар йили баҳор ва кузда қўриқдаги барча хўжаликларни кўздан кечириб чиқар, Мирзачўлдаги бирор­бир тадбир унинг иштирокисиз ўтмасди. У бу ҳудудддаги барча пахтакор бригадирларни номма-ном биларди, улар билан суҳбатлашар, муаммолари ҳақида сўрарди. Бундай сафарлар унга бажарилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати билан танишишга имкон берарди. Шароф Рашидов бошчилигидаги Мирзачўлни ўзлаштириш тажрибаси кейинроқ Қарши, Жиззах, Сурхон-Шеробод даштлари ва бошқа ҳудудлардаги қўриқ ерларни ўзлаштиришда ҳам қўлланилди.

Тошкент области далаларида. 1952 йилТошкент области далаларида. 1952 йил

Пахта даласида. 60-йилларПахта даласида. 60-йиллар

ХХ асрнинг 70-йилларида Марказ пахтачиликни жадал ривожлантириш вазифасини қўйди. Ушбу қарор натижасига кўра, Ўзбекистон мамлакатнинг пахта базасига айланиши лозим эди. Айнан шу даврда пахта хомашёсини интенсив технологиялар асосида етиштиришга имкон берувчи улкан пахтачилик мажмуасини шакллантиришга киришилди. Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми, пахта тозалаш заводлари қувватини ошириш, янги ерларни ўзлаштириш, сув омборлари қуриш, қишлоқ хўжалиги учун юқори самара берадиган машиналар, хусусан, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш, пахтанинг вилтга чидамли янги навларини яратиш каби вазифалар белгиланди. Пахтачиликни комплекс механизациялаштиришдан мақсад пахта етиштириш ишларида қўл меҳнатини қисқартириш эди.

Шароф Рашидов қурултой иштирокчилари биланШароф Рашидов қурултой иштирокчилари билан

Пахтачиликни ривожлантириш учун республиканинг салмоқли илмий жамоаси жалб этилди. Пахта селекцияси ва уруғчилигида сезиларли илгарилашга эришилди. Ўз ФА биология тажриба институтида ғўзанинг вилтга чидамли “Тошкент – 1”, “Тошкент – 2” “Тошкент – 3” навлари яратилди. СОЮЗНИХИ мутахассислари томонидан толасининг сифати билан ажралиб турадиган пахтанинг янги, ҳосилдор навлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, бу йилларда узумчилик ва боғдорчилик, ипакчилик, шоликорлик, қоракўлчилик, полизчилик, эртачи сабзавотлар етиштириш ва уларни мамлакатнинг бошқа минтақаларига етказиш ҳажми ортиб борди.

Пахтачиликни кенгайтириш асосий қишлоқ хўжалиги ишларини механизациялаштиришга, ҳосилдорликни ошириш учун минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, суғориш иншоотларини барпо этишга катта харажатлар талаб қилинарди. Натижада янги ерларни ўзлаштириш жараёнида узвийлик қўпол равишда бузилди, жамоа хўжаликларининг кўптармоқли ривожланиши қонуниятини писанд этмаслик хўжаликларда пахта яккаҳокимлиги жорий этилишининг жадаллашишига сабаб бўлди. Республика раҳбарияти, хусусан, Шароф Рашидов томонидан ўзбек халқи манфаатларини ҳисобга олмасликка йўл қўймаслик, миллий иқтисод ва унинг таркибидаги аграр ишлаб чиқаришнинг муқобил ривожланиши, умумиттифоқ меҳнат тақсимотида республиканинг ўрни ва ролини ўзгартириш масаласи бир неча бора кўтариб чиқилди. Аммо бу даврга келиб, ўзбек пахтаси нафақат СССРнинг мудофаа ва тўқимачилик корхоналарида, балки Марказ ўз таъсир доирасида тутиб турган Болгария, Венгрия, ГДР ва бошқа социалистик системага аъзо давлатларда ҳам истифода этиларди. Бунинг оқибатида Иттифоқ тўқимачилик саноатини ушбу қимматбаҳо хом ашё билан таъминлаш билан бирга совет давлатининг экспорт имкониятларини ҳам сезиларли даражада кенгайтирадиган Ўзбекистон пахтасидан Марказнинг манфаатдорлиги ортиб борди. Бу омиллар ХХ асрнинг 60-80 йилларида пахта яккаҳокимлигининг мисли кўрилмаган даражага етишига сабаб бўлди. Ўзбекистон учун оғир кечган бу даврда Шароф Рашидов ўзбек халқининг кўп асрлик анъаналари ва урф-одатларини асраб-авайлаган ҳолда қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш дастурининг асосий йўналишларини муваффақиятли амалга ошириб, республиканинг ривожланишини таъминлашга эриша олди.

Ўзбек халқининг фидокорона меҳнати ва миллат йўлбошчиси Шароф Рашидовнинг ватанпарварлик руҳи билан суғорилган фаолияти туфайли Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида жиддий муваффақиятларга эришилди. Бу ютуқлар агросаноат мажмуаси моддий-техник базаси мустаҳкамланганлиги, Мирзачўл, Жиззах, Ёзёвон, Қарши, Сурхон-Шеробод даштларидаги бепоён қўриқ ва бўз ерларнинг ўзлаштирилиши, йирик суғориш иншоотларининг бунёд этилишида намоён бўлади. Мисол учун ХХ асрнинг 60–80-йилларида 23 та сув омбори бунёд этилди. Уларнинг орасида Ўрта Осиёдаги энг йирик Чорвоқ сув омбори, Амударёнинг қуйи оқимида, Хоразмда барпо этилган Туямўйин, Қорадарёдаги 10 миллиард кубометр сув йиғиладиган Андижон сув омборлари бор. Республикадаги ўзлаштирилган ерларда 160 та давлат хўжаликлари тузилди, 7.7 млн квадрат метр уйжой, 37 минг кишилик жойга эга мактабгача таълим муассасалари, 102 минг ўқувчига мўлжалланган ўрта умумтаълим мактаблари барпо этилди. Ўзлаштирилган ерларда пахта етиштирилди, боғлар, экинзорлар барпо этилди. Ўзлаштирилган ерларда янги қишлоқ хўжалиги районлари ташкил этилди, янги шаҳарлар вужудга келди. Мисол учун биргина Мирзачўлнинг ўзлаштирилган ерларида Пахтакор, Ильич, Дўстлик, Арнасой, Оқолтин, Меҳнатобод районлари ташкил топди. Янгиер, Гулистон, Пахтакор, Дўстлик, Ширин, Бахт ва бошқа бир қатор шаҳарлар қад кўтарди. Буларнинг бари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши, ўзбек қишлоқлари ишлаб чиқариш кучларининг ортиши, республика моддий-техник базасининг мустаҳкамланишига сабаб бўлди.

Шароф Рашидов республика иқтисодиётининг аграр соҳасини кўпёқлама ривожлантириш ташаббуси билан чиқиб, бир неча марта Марказ олдига шу масалани кўндаланг қўйди. Хусусан, шоличилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик ва аграр ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришни таклиф қилди. Мисол учун ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталарида республикада 18 та чорвачиликка, 8 та чўчқачиликка, 34 та қоракўлчиликка ихтисослашган давлат хўжаликлари фаолият кўрсатарди.

Оқилона сиёсати туфайли Шароф Рашидов аҳолини иш билан таъминлаш масаласини, айниқса аҳоли анча зич яшайдиган Фарғона водийсидаги бандлик муаммосини осон ҳал қила олди. Бу муаммони ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этиш лозим эди. Яъни, аҳолини иш билан таъминлаш учун корхоналар филиалларини барпо этиш кўзда тутилган эди. Шароф Рашидов ушбу муаммони томорқа участкаларида ишлаш учун шароит яратиш орқали ҳал қилди. Натижада жамоавий ишлаб чиқаришда ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли томонидан ХХ асрнинг 80-йиллари бошларида 2.5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва бу республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чорак қисмини ташкил этди.

Пахта даласидаПахта даласида

Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилишиҚўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши

Шароф Рашидов

Шароф Рашидовнинг шахсий ташаббуси билан Ўзбекистонда бир қанча халқ хўжалиги ва маданият муассасалари барпо этилди. Бу бино ва иншоотлар халқимизнинг фахру ифтихори ва камтар инсонга, фавқулодда шахс ва сиёсий арбобга қўйилган ўзига хос ҳайкаллар ҳисобланади. Шароф Рашидов мамлакати шарафини халқаро аренада ҳимоя қилган истеъдодли дипломат ҳам эди. Истеъдодли давлат арбоби, зиёли инсон сифатида Шароф Рашидов шахсиятини ўрганиш келажак авлод олдида турган вазифалардан биридир.

Шароф Рашидов Л. И. Брежнев ва А. Н. Косигин билан Мирзачўлдаги 19-совхозда. 1978 йил, СирдарёШароф Рашидов Л. И. Брежнев ва А. Н. Косигин билан Мирзачўлдаги 19-совхозда. 1978 йил, Сирдарё

Қишлоқ хўжалиги техникаларининг кўрикдан ўтказилишиҚишлоқ хўжалиги техникаларининг кўрикдан ўтказилиши

Пахта даласидаПахта даласида

Оқсоқол пахтакор билан фавқулодда учрашувОқсоқол пахтакор билан фавқулодда учрашув

Шароф Рашидов қишлоқ аҳли биланШароф Рашидов қишлоқ аҳли билан

Жиззах областидаги учрашувЖиззах областидаги учрашув

Юқори Чирчиқ тумани «Правда газетаси» номли жамоа хўжалиги лалмикор ерларида буғдой экиш жараёниЮқори Чирчиқ тумани «Правда газетаси» номли жамоа хўжалиги лалмикор ерларида буғдой экиш жараёни

Шароф Рашидов ва Фарғона обкоми биринчи котиби Ф. Шамсутдинов пахта даласидаШароф Рашидов ва Фарғона обкоми биринчи котиби Ф. Шамсутдинов пахта даласида

Шароф Рашидов ва Самарқанд обкоми биринчи котиби Б. Раҳимов пахта даласидаШароф Рашидов ва Самарқанд обкоми биринчи котиби Б. Раҳимов пахта даласида

Шароф Рашидов Мирзачўлдаги қўриқ ерларни ўзлаштирувчилар даврасидШароф Рашидов Мирзачўлдаги қўриқ ерларни ўзлаштирувчилар даврасид

Шароф Рашидов МирзачўлдаШароф Рашидов Мирзачўлда

Сирдарё районидаги «Малик» совхозида ғўзани захлатиб суғориш. 1966 йилСирдарё районидаги «Малик» совхозида ғўзани захлатиб суғориш. 1966 йил

Ш. Р. Рашидовнинг «Ташсельмаш»га ташрифи. 1974 йилШ. Р. Рашидовнинг «Ташсельмаш»га ташрифи. 1974 йил

Пахта даласидаПахта даласида

Пахтани транспортга ортиш жараёни, Қашқадарё области. 1980 йилПахтани транспортга ортиш жараёни, Қашқадарё области. 1980 йил

Бухоро пахта тозалаш заводининг «Москва» номли пахта қабул қилиш пункти. Бухоро области. 1983 йилБухоро пахта тозалаш заводининг «Москва» номли пахта қабул қилиш пункти. Бухоро области. 1983 йил

Шароф Рашидовнинг Оржоникедзе районидаги лимонарияга ихтисослашган жамоа хўжалигига ташрифи. 1982 йилШароф Рашидовнинг Оржоникедзе районидаги лимонарияга ихтисослашган жамоа хўжалигига ташрифи. 1982 йил