Шараф Рашидов

Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисоди Иттифоқнинг ягона халқ хўжалиги доирасида тараққий этди. Аммо муайян даврларда иттифоқдош республикаларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш чоралари ҳам кўрилди. Жумладан, бевосита Шароф Рашидовнинг иштирокида 50-йиллар охири, 60-йиллар бошларида ўнлаб енгил ва озиқовқат саноати корхоналари, автомобил транспорти, темир йўл ва автомобил йўллари, тиббиёт муассасалари , алоқа тизимлари, умумий овқатланиш жойлари ва бошқа бир қатор объектлар Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди.

50-йиллар охирларига келиб, саноат ва қурилишни бошқариш ишлари халқ хўжалиги кенгаши ихтиёрига ўтказилди. Бу чегарасиз марказлашувни маълум даражада чеклаб, хўжаликни бошқаришда маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатлари кенгайишига йўл очди. Бу даврда иқтисодни юксалтириш учун ишлаб чиқаришга катта сармоялар ажратилди. Унинг катта қисми саноатга йўналтирилди. Шароф Рашидов Ўзбекистонни Шарқнинг саноат марказига айлантиришни режалаштирганди. Ҳар бешйилликда Ўзбекистонда 100 га яқин корхона ишга тушарди. 1970 йилда урушгача бўлган давр, яъни 1940 йил билан қиёслаганда, маҳсулот ишлаб чиқариш 8.5 бараварга ошди.

Ўзбекистонда кўп тармоқли машинасозлик, кимё, тоғ-руда, энергетика саноати ривожланди, нефт, тошкўмир, газ қазиб олиш ҳажми ортди.

Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш Ўзбекистон саноатининг энг йирик тармоқлари эди. 1970 йилга келиб, республикада 100 га яқин машинасозлик ва металлни қайта ишлаш корхоналари фаолият кўрсатарди. Жумладан, Тошкент трактор заводи, «Ташсельмаш», «Узбексельмаш», «Чирчиксельмаш» заводлари, экскаватор заводи, шунингдек, ички бозор ва экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган ўнлаб корхоналар мавжуд эди. Саноат маҳсулотларининг учдан икки қисми қишлоқ хўжалиги, энг аввало, пахтачиликка мўлжаллаб ишлаб чиқариларди. Пахтачиликни ривожлантириш учун биринчи навбатда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарурлигига Шароф Рашидов катта аҳамият берди.

Янги қурилаётган объектларда. 50-йилларЯнги қурилаётган объектларда. 50-йиллар

1969 йилда «Ташавтомаш» заводи базасида Тошкент трактор заводи ташкил қилинди. Республика трактор парки янги техника билан бойиди: 1960 йилдан 1970 йилгача тракторлар сони икки баробарга, яъни 60 мингдан 121 мингга ошди, пахта териш машиналари 8 мингтага кўпайди. Қишлоқ хўжалиги машиналарининг бир қисми пахтачилик хўжаликларига берилди.

Ўзбекистон минерал хом ашёларга бой маскан ҳисобланарди. Республикада олтин, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран ва бошқа ноёб металларнинг янги конлари аниқланди. Ушбу конлар базасида шахталар, заводлар қурилди, янги шаҳарлар қад ростлади.

Ўтган асрнинг 60–70-йиллари олтин қазиб олиш саноати гуркираб ривожлана бошлади. Олтин рудасини маъданлардан ажратиш, бойитиш фабрикалари, олтин рудаси, шунингдек, мисни қайта ишлайдиган комбинатлардан иборат технологик мажмуалар ишга туширилди. Ўзбекистонда аниқланган ноёб металлар конлари рангли металлургия саноатининг ривожланишига хизмат қилди. 60-йилларда, Олмалиқ кон-металлургия комбинати тўлиқ қувват билан иш бошлаган даврда Ўзбекистон йирик мис металлургияси марказига айланди. Комбинат қўрғошин-рух ва мис эритиш заводи мажмуаларидан иборат (Қалмоққиркон, мис бойитиш фабрикаси, мис заводи). Ўзбекистон шу тариқа олтин, мис, вольфрам, уран, табиий газ, тошкўмир ва бошқа хом ашёлар етказиб, умумиттифоқ хазинасини тўлдирарди. Республиканинг Чотқол, Қурама, Нурота тоғларидаги олтин конлари ишлаб турарди, Қизилқум–Маржонбулоқ, Қалмоққир, Учқудуқ, Зарафшон, Мурунтов кенгликларида олтин конлари топилганди.

80-йиллар ўрталарига келиб республикадаги корхоналарнинг 31 фоизи иттифоқ тасарруфидаги, 61 фоизи иттифоқ–республикага ва фақатгина 8 фоизи республикага тегишли эди. Рангли металлургия корхоналари иттифоқ тасарруфида бўлиб, хомашё қазиб олинар, шу ерда бирламчи ишлов берилар, яримфабрикатлар тайёрланарди, сўнгра маҳсулот Ўзбекистондан ташқарига олиб кетиларди.

Шароф Рашидов барча ишлаб чиқариш марказларини ягона мажмуага бирлаштиришга имкон берадиган транспорт тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Мирзачўл ва Қарши даштларини ўзлаштириш Самарқанд – Жиззах ва Самарқанд – Қарши темир йўлларини барпо этишга эҳтиёж туғдирди. 70-йиллар бошларида Қорақалпоғистонни Қозоғистон билан боғлаган Қўнғирот – Бейнов темир йўл магистрали ўлкадан мамлакат марказига бориладиган масофани 2 минг километрга қисқартирди.

Успешно развивался и автомобильный транспорт. Ремонтировались старые, строились новые дороги с асфальтовым и бетонным покрытием. Расширялся автомобильный парк за счет поступления новых усовершенствованных машин.

Автомобил транспорти ҳам илдамлик билан ривожланди. Эски йўллар таъмирланди, асфальт ва бетон қопламали янги йўллар бунёд этилди. Янгича такомиллашган машиналар келиши ҳисобига автомобил парклари кенгайди.

60–70-йилларда янги самолётлар пайдо бўлиши билан Ўзбекистон фуқаро авиацияси ривожи жадаллашди. Йирик шаҳарларда автовокзаллар барпо этилди. Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаво транспортида йўловчи ташиш йўлга қўйилди, республика пойтахтидан эса дунёнинг 50 шаҳрига ҳаво қатновлари амалга оширила бошлади.

Шароф Рашидовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 1963 йилда республика оғир саноатининг ривожланиш даражаси урушдан олдинги даврга таққослаганда 5 баробарга, машинасозлик эса 1.6 баробарга ўсди.

Республика саноат корхоналарининг асосий қисми четга чиқаришга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарарди.

Йилдан-йилга Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт ҳажми ортиб борди. 1958 йилдан 1967 йилгача бўлган даврда экспорт ҳажми 3 баробарга ошди. Экспорт умумий ҳажмининг 70 фоиздан кўпроғи Шарқий Европа мамлакатлари ҳиссасига тўғри келарди (Чехославакия, Венгрия, Болгария, Руминия, Польша ва бошқ.). Республика асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – пахта толаси, момиқ, қоракўл териси, ипак экспорт қиларди. Ўзбекистон экспортининг 90 фоизини пахта ташкил қиларди.

Ўзбекистондан 100 дан ошиқ маҳсулот, жумладан, тўқув дастгоҳлари, кимёвий ускуналар, экскаваторлар, кўтарма электр кранлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, насослар, кабель ва бошқа турли ашёлар экспорт қилинарди. Агар 1958 йилда республика ўз маҳсулотини дунёнинг 32 давлатига чиқарган бўлса, 1970 йилга келиб, дунёнинг 100 га яқин мамлакатларига маҳсулотлар экспорт қилина бошлади.

Ўзбекистон четдан келтириладиган маҳсулотларнинг йирик истеъмолчиси бўлиб, 1966 йилдан 1970 йилгача бундай маҳсулотларнинг 75 фоизи ўлкамизга социалистик давлатлардан келтириларди. Германия Демократик республикаси Чехословакия, Венгрия, Руминиядан келтирилган турли хил ускуналар Чирчиқ электрокимё комбинати, Фарғона азотли ўғитлар заводи, Олтинтопган металлургия комбинати ва бошқа турли корхоналарда фойдаланиларди. Бундан ташқари республикага кўплаб истеъмол товарлари: мебель, газлама, озиқ-овқат маҳсулотлари келтириларди.

Ўзбек пахтаси Польша, Болгария, Чехословакиядаги комбинатларда қайта ишланар ҳамда газлама ва кийим-кечак ҳолатида Ўзбекистонга экспорт қилинарди.

Шароф Рашидов гидроиншоот очилиши маросимидаШароф Рашидов гидроиншоот очилиши маросимида

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқалари йўналишларидан бири мутахассис кадрлар алмашинуви эди. Республика ўз мутахассисларини бошқа мамлакатларда завод ва фабрикалар, хўжалик объектлари қуришга, саноат корхоналари ускуналарини ўрнатишга юборарди. Жумладан, «Ташсельмаш» заводидан 1958 йилдан 1967 йилгача бўлган даврда тўқимачилик ускуналарини ўрнатиш учун дунёнинг турли мамлакатларига 44 та мутахассис юборилди.

60-йилларда Куба ва Болгарияда пахта териш машиналари кенг равишда қўлланила бошлади. Ўзбекистонлик мутахассислар бу мамлакатларнинг механизаторларига ушбу машиналарни ўзлаштиришда эгаллашда катта ёрдам кўрсатдилар.

Хорижий давлатлар ҳам экспорт қилган ускуналари, станокларини ўрнатиш, саноат объектлари қуриш, техник ёрдам кўрсатиш ишлари учун ўз мутахассисларини юборарди.

Хорижий давлатлардан келган ишчи ва муҳандислар малакасини ошириш уларни саноат корхоналари, совхозлар, колхозлар ва бошқа муассасаларда ўқитиш орқали амалга ошириларди. 1968 йилда 40 дан ошиқ араб агроном, тупроқшунос, ирригатор ва механиклари Тошкент вилояти ва Мирзачўлдаги совхозларда амалиёт ўтадилар. Эронлик бир гуруҳ металлурглар эса Бекобод металлургия комбинатида малака оширдилар.

1970 йилдан 1985 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2.4 баробарга ошди, аммо бу кўрсаткич фақат етакчи тармоқлар, яъни машинасозлик ва кимё саноати, хусусан, пахта териш машиналари ва кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш билан чекланган эди.

Республикага Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йилларда Ўрта Осиёдаги барча ишлаб чиқариладиган машиналарнинг учдан икки қисми Ўзбекистонга тўғри келарди ва бу даврда ўзбек машинасозлик саноатида катта ўзгаришлар юз берди. Наманган, Сирдарё, Бухоро областларида янги машинасозлик корхоналари барпо этилди. 1970 йилдан 1985 йилгача Тошкент ва Самарқанд машинасозлик корхоналари маҳсулот ишлаб чиқаришни 3.7 баробарга оширдилар.

Кимё саноати Иттифоқ меҳнат тақсимотида Ўзбекистоннинг етакчи саноат тармоғи ҳисобланарди. 50-60- йилларда республика кимё саноатида янги тармоқ – гидролиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур йилларда Андижон гидролиз заводи, Фарғона фураник бирикмалар заводи ва Янгийўл биокимё заводи бунёд этилди. Бу ерда маъданли ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий препаратлар, сунъий аммиак, кир ювиш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариларди. 70-80-йилларда республиканинг Қўқон, Чирчиқ, Фарғона, Самарқанд, Олмалиқ, Навоий шаҳарларида янги кимё корхоналари ишга туширилди. 1985 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1970 йилга нисбатан 3.7 баробарга ошди. Бошқа республикаларга жўнатишга мўлжалланган маҳсулотлар – нитрон, ацетат, капролактам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 1985 йилга келиб республикада 20 та кимё корхоналари фаолият кўрсатарди. Пахтачиликни маъданли ўғитлар билан таъминлайдиган Фарғона азотли ўғитлар заводи, Навоий кимё комбинати, Олмалиқ кимё заводлари ишга туширилди. Саноатнинг (айниқса кимё саноатининг) ривожланиши Ўзбекистондаги экологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлаётганлиги, албатта, Шароф Рашидовни чуқур хавотир ва ташвишга соларди ва у экологик муаммоларни ҳал қилишнинг бир қатор чораларини кўришга ҳаракат қилди, аммо Марказдан ажратилган маблағнинг етишмаслиги ўйлаганларини ҳаётга жорий қилиш имконини бермади.

Съезд йиғилишининг танаффусидаги самимий суҳбатСъезд йиғилишининг танаффусидаги самимий суҳбат

Мазкур йилларда Ўзбекистонда пахта ва ипакдан тайёрланган матолар, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган бир қанча йирик корхоналар қурилди. Жумладан: Бухоро тўқимачилик комбинати, Тошкент «Қизил тонг» тикув бирлашмаси, Марғилондаги «Атлас» фирмаси, Урганч, Наманган, Шаҳрисабз, Уйчи, Гулистон, Қўрғонтепа ва бошқа шаҳарлардаги ипак тўқиш фабрикалари, шунингдек, Қувасойдаги чинни заводи ва Хивадаги гилам фабрикаларини бунга мисол сифатида келтириш мумкин. 1976 йилдан 1980 йилгача республикада жами 23 та енгил саноат корхонаси барпо этилди.

Шароф Рашидовнинг Сирдарё ГРЭСига ташрифи вақтида олинган сурат. 1972 йилШароф Рашидовнинг Сирдарё ГРЭСига ташрифи вақтида олинган сурат. 1972 йил

Катта шаҳарларда асосан йирик корхоналар бунёд этилди. Биргина Тошкентнинг ўзида 70-йилларда 400 дан ошиқ турли корхона ва бирлашмалар фаолият кўрсатарди. Бу корхоналар Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган жами саноат маҳсулотларининг чорак қисмини тайёрлаб берарди. Тошкент шаҳри ва Тошкент областида жойлашган корхоналарнинг маҳсулотлари улуши 50 фоизни ташкил этарди.

Шароф Рашидов илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишга катта эътибор қаратди.

1980 йилда Шароф Рашидов республика раҳбарияти билан биргаликда «Илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини янада ошириш ва республикада фантехника тараққиётини жадаллаштириш» масаласини муҳокама қилди ва олимлар ҳамда амалиётчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, фан ва ишлаб чиқариш ўзаро боғлиқлигини яхшилаш чораларини ишлаб чиқди.

Ўзбекистон саноатининг ривожланиши республика олимларининг математик статистика, физик электроника, ядро физикаси, қаттиқ жисмлар физикаси, механика, сейсмология соҳаларидаги ихтироларига таянарди. Биорганик кимё, алколоидлар ва полимерлар кимёси, активацион анализ, яримўтказгич материаллардаги физик жараёнлар, юқори молекуляр ва табиий бирикмалар, тирик материялар хусусиятлари ва кимёвий структуралари соҳасида муҳим тадқиқотлар олиб борилди. Техник кибернетика ва ахборот назарияси илмий муаммоларини ишлаб чиқишда, республиканинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда катта ютуқларга эришилди.

Шароф Рашидов Ўзбекистонга раҳбарлик қилган даврда илм-фанга ажратилган инвестиция ҳажми 30 миллиондан 54 миллион сўмга ошди. Тармоқ фанлар соҳасида илмий тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторликтехнологик бюро, соҳавий лабораториялар ва бошқа экспериментал-тажриба ва лойиҳа-конструкторлик базасига эга муассасалар иш олиб борарди.

Республика Фанлар академияси доирасида юксак самарадор тармоқлараро илмий ишлаб чиқариш мажмуалари, илмий-техник марказлар фаолият олиб борарди. Жумладан, Механика ва сейсмобардошлилик институти олимлари томонидан амалга оширилган илмий ишланмаларнинг халқ хўжалигига жорий этилишидан 1980–1985 йилларда олинган умумий иқтисодий самара 50 миллион сўмни ташкил этганди.

80-йилларнинг биринчи ярмида илм-фан ютуқлари туфайли халқ хўжалигида кескин юксалишга эришилди.

1971 йилдан 1982 йилгача Ўзбекистон саноатида янги типдаги машиналар, станок ва ускуналарнинг 380 тури ишлаб чиқарилди. Ҳар йили республика олимлари томонидан иқтисодий самарадорлиги ўртача 600 миллион сўмни ташкил қиладиган 400 га яқин илмий ишланмалар тайёрланарди. Аммо бу ихтиролар ишлаб чиқаришга жуда секинлик билан жорий этиларди.

Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йилларда Ўзбекистонда Чирчиқ электрокимё, Бухоро тўқимачилик, «Навоиазот», Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари , «Ташкенткабель», «Таштекстильмаш», «Узбексельмаш», “Чирчиксельмаш», «Узбекхиммаш» заводлари каби саноат гигантлари бунёд этилди. Ирригацион каналлар, «Бухоро–Урал» газопроводи барпо қилинди, кенг миқёсда янги ерлар ўзлаштирилди, пахта етиштириш, олтин, уран ва мис, қўрғошин, рух, вольфрам, молибден, висмут, германий рангли металларини қазиб чиқариш ҳажми оширилди. Уран захираси, газ ва олтин қазиб чиқариш бўйича Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари орасида олдинги ўнталикдан ўрин эгаллади.

Ўзбекистондаги 76 та шаҳардан деярли ярми мамлакатда рўй берган зилзиладан сўнг, яъни Шароф Рашидовнинг бевосита иштирокида бунёд этилди.

1969 йилда Тошкент марказида, Жуковский кўчасидаги собиқ ТуркВО штаби биносида кейинчалик «Ўзбеккоинот» деб аталган Ой йўлдоши ва Марс сайёрасини аэрокосмик тадқиқ қилиш бўйича С. П. Королёв номидаги илмий тадқиқот маркази филиали ташкил этилди.

Тошкент Авиация заводи дунёнинг энг йирик авиация корхоналари бешталигидан ўрин олди. Бу ерда Европа мамлакатларидаги йирик авиация корхоналари кўрсаткичлари билан таққослаш мумкин бўлган даражада, яъни йилига 60 дан ортиқ ҳарбий–транспорт ва йўловчи ташийдиган самолётлар ишлаб чиқариларди. Тошкент трактор заводи йилига 21 мингдан ошиқ трактор, «Ташсельмаш» эса 10 мингдан ошиқроқ пахта териш машиналари ишлаб чиқарарди.

1985 йилда республикада 1500 дан ошиқ илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари, комбинатлар ва корхоналар мавжуд эди. Янги барпо этилган корхоналар ишлаши учун ускуналар, захира қисмлар, нефт маҳсулотлари, ёғоч ва бошқа материаллар зарур бўлиб, булар асосан Россиядан келтириларди.

Шароф Рашидов Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент газопровод қурилиши якунланишига бағишланган митингда нутқ сўзламоқда. 1961 йилШароф Рашидов Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент газопровод қурилиши якунланишига
бағишланган митингда нутқ сўзламоқда. 1961 йил

Завод цехидаги суҳбат жараёниЗавод цехидаги суҳбат жараёни

Қизилқумдаги руда қазиб олишга ихтисослашган корхоналарда янги технологияларнинг ўзлаштирилишиҚизилқумдаги руда қазиб олишга ихтисослашган корхоналарда янги технологияларнинг ўзлаштирилиши

Корхона директори З. П. Зарапетян Мурунтовдаги иш жараёни билан таништиряптиКорхона директори З. П. Зарапетян Мурунтовдаги иш жараёни билан таништиряпти

Шароф Рашидов Мурунтовдаги заводга пойдевор қўйиш жараёнида. 1967 йилШароф Рашидов Мурунтовдаги заводга пойдевор қўйиш жараёнида. 1967 йил

Мурунтовдаги олтинга бой руда. 1971 йилМурунтовдаги олтинга бой руда. 1971 йил

«Тошкенткабель» заводидаги цех«Тошкенткабель» заводидаги цех

Самарқанд шаҳридаги лифтсозлик заводига ташрифСамарқанд шаҳридаги лифтсозлик заводига ташриф

Лойиҳа муҳокамасиЛойиҳа муҳокамаси

Оҳангарондаги кўмир очиқ кони. Тошкент вилояти 1961 йилОҳангарондаги кўмир очиқ кони. Тошкент вилояти 1961 йил

Қурилаётган объектни бориб кўришҚурилаётган объектни бориб кўриш

Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар. 1973 йилТошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар. 1973 йил

Тошкент тўқимачилик комбинатидаги 2- тўқув-йигирув фабрикасининг тўқув цехиТошкент тўқимачилик комбинатидаги 2- тўқув-йигирув фабрикасининг тўқув цехи

Тантанали маросим иштирокчилари билан учрашувТантанали маросим иштирокчилари билан учрашув

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатидаги мис электролизи цехи. 1978 йилОлмалиқ тоғ-металлургия комбинатидаги мис электролизи цехи. 1978 йил

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишчилари билан суҳбатОлмалиқ кон-металлургия комбинати ишчилари билан суҳбат

Қадрдон дўстлар учрашувиҚадрдон дўстлар учрашуви

Капролактам маҳсулоти ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши. 1979 йилКапролактам маҳсулоти ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши. 1979 йил

Монтажчи слесарлар ТошГРЭС иккинчи турбогенератори роторини ўрнатишмоқда 1964 йилМонтажчи слесарлар ТошГРЭС иккинчи турбогенератори роторини ўрнатишмоқда 1964 йил

Тошкент ГРЭСи. 1967 йилТошкент ГРЭСи. 1967 йил

В. П. Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси йиғув цехидаВ. П. Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси йиғув цехида

Шароф Рашидов корхонада йиғилган самолёт ёнидаШароф Рашидов корхонада йиғилган самолёт ёнида

Ўрта машиносозлик вазирлиги раҳбарлари билан дала шароитидаги ишчи кенгаш вақтидаЎрта машиносозлик вазирлиги раҳбарлари билан дала шароитидаги ишчи кенгаш вақтида

Ўзбекистон металлургия заводининг прокат цехида. Бекобод. 1967 йилЎзбекистон металлургия заводининг прокат цехида. Бекобод. 1967 йил

Чорвоқ ГЭСи. Қурилишнинг умумий кўриниши. 1971 йилЧорвоқ ГЭСи. Қурилишнинг умумий кўриниши. 1971 йил

Ш. Р. Рашидовнинг Тошкент машинасозлик бўйича конструкторлик бюросида тайёрланган қурилма билан «Венера» автоматик станцияси экспедициянинг муваффақиятли якунидан сўнг ушбу жамоани табриклаш учун ташрифи. 1982 йилШ. Р. Рашидовнинг Тошкент машинасозлик
бўйича конструкторлик бюросида тайёрланган қурилма
билан «Венера» автоматик станцияси экспедициянинг
муваффақиятли якунидан сўнг ушбу жамоани табриклаш
учун ташрифи. 1982 йил

Тошкент машинасозлик бўйича конструкторлик бюросида тайёрланган мослама билан жиҳозланган «Луна-24» қурилмасиТошкент машинасозлик бўйича конструкторлик бюросида тайёрланган мослама билан жиҳозланган «Луна-24» қурилмаси

Майданак квант-оптик ўлчов мажмуасининг умумий кўринишиМайданак квант-оптик ўлчов мажмуасининг умумий кўриниши

Шароф Рашидов ва космонавт В. ЖонибековШароф Рашидов ва космонавт В. Жонибеков