Роль Шарафа Рашидова в развитии науки и культуры

Шароф Рашидов сиёсатчи ва раҳбар сифатида коммунистик тузум манфаатларини ҳимоя қилганлиги рост. Бироқ 1960–1970 йилларда фаолият кўрсатган «уйғоқ фикрли ижодкор зиёлилар»ни қўллаб-қувватлаганлиги унинг коммунистик ғояларга кўр-кўрона ишонмаганлигини кўрсатади. Бу сиёсий арбоб прагматик, шу билан биргаликда, ўта билимли инсон эди: тарихни, адабиётни, айниқса, мумтоз шарқ шеъриятини яхши биларди. Журналист, ёзувчи, шоир бўлган Ш. Рашидов фан, маданият ва санъатга ҳомийлик қиларди.

Сталин ўлимидан кейин мамлакатда бошланган «илиқлик» даври фан ва маданиятнинг гуркираб ривожланишига замин яратди. Вужудга келган янгича сиёсий муҳит зиёлиларнинг янада иштиёқ билан ишлашлари учун имкониятлар эшигини очди. Айнан маънавий ҳаётда бу даврга хос бўлган ютуқ ва зиддиятлар яққол намоён бўлди.

Жамиятда бошланган ўзгаришлар садосига биринчи бўлиб адабиёт вакиллари жўр бўлишди. Худди шу йилларда Ш. Рашидов ҳам ёзувчи сифатидаги иқтидорини намоён этган эди. 1956 йилда у «Кашмир қўшиғи» достонини чоп эттирди. Асар Кашмир халқлари орасида қадимги замонлардан буён оғиздан-оғизга ўтиб келаётган севги ва садоқат нақллари асосида яратилган. Агар 1951 йилда нашр этилган «Ғолиблар» асарида Шароф Рашидов кўпроқ ёзувчи-публицист сифатида намоён бўлган бўлса, «Кашмир қўшиғи»дан сўнг у шоир бўлиб танилди. Мазкур достон дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

КПСС нинг ХХ съездидан сўнг адабиёт ва санъат соҳасидаги мафкуравий босим бироз сусайди. Шундай бир вазиятда, 1959 йили Москвада ўзбек адабиёти ва санъати учинчи декадаси ўтказилди. Шароф Рашидов мазкур тадбирнинг асосий ташкилотчиларидан бири эди. Ушбу декадада сиёсий иқлимнинг илиқлашуви туфайли мамлакатда кечаётган ўзгаришлар ўзбек адиблари ижодида ҳам намоён бўлаётганлиги яққол кўзга ташланди. Декадада намойиш этилган уч юздан ортиқ китобнинг икки юз элликтаси у ёки бу даражада айни ўзгаришларга бағишланган эди. Ўнкунликда ўзбек адиблари яратган 21 роман, шу жумладан Шароф Рашидовнинг «Бўрондан кучли» романи, 13 қисса, 36 поэма ва шеърий тўпламлар тақдим этилди.

Шароф Рашидов турк ёзувчиси Нозим Ҳикмат билан суҳбатлашмоқда. 1958 йилШароф Рашидов турк ёзувчиси Нозим Ҳикмат билан суҳбатлашмоқда. 1958 йил

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССР Фанлар академияси президенти, СССР ФА мухбир аъзоси Ҳ. М. Абдуллаевга Ленин орденини топширмоқда. 1959 йилШароф Рашидов Ўзбекистон ССР Фанлар академияси президенти, СССР ФА мухбир аъзоси Ҳ. М. Абдуллаевга Ленин орденини топширмоқда. 1959 йил

1962 йилдан адабиёт ва санъатда янги бир босқич бошланди. Айни соҳалар собиқ иттифоқ республикалари ўртасида бадиий тажриба алмашиш шаклига айланди. Бундан кўзда тутилган мақсад маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий санъат ютуқларини намойиш этиш эди.

Бу даврга келиб, Москвадаги эътиборли зиёлилар гуруҳи Шароф Рашидовни яхши билишарди. У Александр Фадеев, Константин Симонов, Александр Чаковский ва Россиянинг ёзувчи, шоир ва ноширлари билан дўстона алоқа ўрнатганди. Шунингдек, Чингиз Айтматов, Расул Гамзатов, Алим Кешоков ва собиқ иттифоқ республикаларининг иқтидорли шоир ва ёзувчилари билан илиқ муносабатда бўлган.

Шароф Рашидов Москвадаги зиёлиларнинг салмоқли қисмига муайян даражадаги таъсири, дўстона алоқаларидан фойдаланган ҳолда ёш ўзбек ижодкорларини бутуниттифоқ даражасига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Шу ўринда мисол сифатида унинг «Советский писатель» нашриёти директори Н. В. Лесючевскийга ёзган хатидан парчани келтириб ўтиш мумкин: «Қадрли биродарим Николай Васильевич!

Сизга Тошкентдан самимий салом!

Мен Сизнинг ҳузурингизга Абдулла Ориповни юборяпман. Яқинда унинг «Юртим шамоли» деб номланган китоби ўзбек тилида нашр этилди. Мен бу китобни диққат билан ўқиб чиқдим ва ҳайратга тушдим: бу тўпламда нақадар ажойиб шеърлар жамланган. Айтиш жоизки, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов яқин келажакдаги ўзбек совет шеъриятининг, умуман ўзбек совет адабиётининг даражасини белгилаб берадиган истеъдодлардир.

Шунинг учун мен Сизнинг Ориповни шахсан қабул қилишингизни, у билан яқиндан танишиб, суҳбатлашишингизни ўтиниб сўрайман. 1978 йилда унинг шеърларини москвалик моҳир мутаржимлар таржимасида рус тилида эълон қилиш керак. Унинг шеърлари юксак бадиий даражада таржима қилинишига кўмак беришингиз учун уни ҳузурингизга юборяпман».

Истеъдодли ўзбек шоир ва ёзувчиларининг бутун бир авлоди ўз ижодий ютуқларининг рўёбга чиқишига шароит яратиб берилгани учун Шароф Рашидовдан миннатдор, десак муболаға бўлмайди.

КПСС нинг ХХ съезди ва унда Сталин шахсига сиғинишнинг қораланиши эркин ижод учун маълум даражада қулай имконият яратди. Бу йилларда ўзбек адиблари асарларида ҳам совет тузумининг муваффақиятлари билан биргаликда айрим камчиликларини ҳам кўрсатиб берадиган эркин фикр учқунлари намоён бўла бошлади. Масалан, Асқад Мухторнинг «Туғилиш», Пиримқул Қодировнинг «Уч илдиз», Шароф Рашидовнинг «Бўрондан кучли» романлари, Абдулла Қаҳҳорнинг «Синчалак» асарларида жамиятдаги айрим нуқсонлар ёритиб берилди.

1959 йилда халқ таълими тизимида ислоҳотлар бошланди. Ўша йили Ўзбекистон Компартияси МК биринчи котиблигига сайланган Шароф Рашидов ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларига катта эътибор қаратди. 1960 йилда у шундай деганди: «Ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларга педагогик маҳоратини оширишда ҳар томонлама ёрдам бериш доимо партия ташкилотларининг диққат марказида турмоғи лозим. Икки–уч йил ичида мактабларни тегишли маълумотига кўра ўқитувчилар билан таъминлаш зарур».

Ўқувчиларнинг аниқ фанларни ўзлаштиришига эҳтиёж кучайиши туфайли республика миллий мактабларида рус тилини ўқитиш такомиллаштирилди. Шу билан биргаликда, ЎзКП МК ва республика Министрлар Советининг 1961 йил 8 июлдаги “Чет тилларини ўрганишни яхшилаш” тўғрисидаги қарорига кўра, қўшимча равишда баъзи предметлар чет тилида ўқитиладиган ўнлаб мактаблар очилди, бир қатор мактабларда араб, форс, ҳинд ва бошқа тилларни ўқитиш йўлга қўйилди.

Шароф Рашидов ўз иш фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаганди ва шу сабабли мактаб таълимидаги муаммоларни яхши биларди. Айнан унинг ташаббуси билан оддий умумтаълим мактаблари қаторида махсус мактаблар ва мактаб-интернатлар сони кўпайди. Республикадаги ўқувчиларнинг бадиий дидини ривожлантириш мақсадида 109 та мусиқа ва шу каби бошқа мактаблар, жумладан, Глиэр номидаги машҳур мактаб-интернат, миллий мусиқа ва миллий амалий санъат мактаб интернатлари, спорт мактаб-интернати каби таълим даргоҳлари ташкил этилди.

Ўзбекистон саноатини малакали ишчи кадрлар билан таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов бошчилигидаги республика раҳбарияти касбий-техник таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Бунинг натижасида касб-ҳунар билим юртларининг кенг тармоғи яратилди.

Фан-техника тараққиёти ва янги, билимга асосланган ишлаб чиқариш шакллари ўтган асрнинг 70-йилларида ишчи касбига бўлган талабни оширди. Мазкур талаблардан келиб чиқиб, ушбу йилларда моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва касбий таълимни кенгайтириш бўйича чора тадбирлар кўрилди.

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССР халқ артисти Наби Раҳимовга Ленин орденини топширмоқда. 1959 йилШароф Рашидов Ўзбекистон ССР халқ артисти Наби Раҳимовга Ленин орденини топширмоқда. 1959 йил

Айни вақтда Шароф Рашидов республикада олий ва ўрта таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Агар 1959 йили Ўзбекистонда 31 та олий ва 85 та ўрта махсус ўқув юртлари фаолият юритган бўлса, 1983 йилга келиб, ўлкадаги 43 та олий ўқув юрти, жумладан, учта университетда ҳамда 85 та ўрта махсус билим юртида 35 мингдан ошиқ профессор ва ўқитувчилар иш олиб боришган. Ҳар йили ўртача 100 мингта мутахассис республика олий ва ўрта махсус билим юртларини битириб чиқарди. 1984 йилда республика халқ хўжалигининг турли соҳаларида 1 миллион 300 минг нафар олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассис фаолият кўрсатар эди. Ўзбекистоннинг улкан илмий-педагогик потенциали нафақат юксак малакали кадрлар тайёрлашга бўлган ички эҳтиёжни қондиришга, балки бошқа республикалар, шунингдек, саксонга яқин хорижий давлатлар учун мутахассислар тайёрлаш имконини берарди.

Аҳолининг юқори даражада барқарор ўсиши (Шароф Рашидов республикага раҳбарлик қилган даврда аҳоли сони икки баробарга кўпайди) мактаблар сони ва таълим сифатининг ошиши ўқитувчиларнинг янги авлодини тайёрлашни талаб қиларди. Шароф Рашидов республика мактабларини педагог кадрларнинг янги авлоди билан таъминлаш масаласини энг муҳим сиёсий вазифа деб биларди. Шу туфайли, ўтган асрнинг 60-йиллари охири – 70-йиллари бошларида Самарқанд, Нукус, Ангрен, Жиззах, Навоий шаҳарларида педагогика институтлари очилди.

Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Шароф Рашидовнинг чорак асрлик раҳбарлиги даврида Ўзбекистонда илмий ходимлар сони 3.5 баравар ошди. Агар 1970 йилда республикада 90 та илмий тадқиқот институти фаолият кўрсатган бўлса, 1989 йилда уларнинг сони 119 тага етди.

Шароф Рашидов Тошкент шаҳрининг халқаро нуфузини оширишга, уни Осиёнинг машҳур пойтахтларидан бирига айлантиришга имкон қадар ҳаракат қилди. Айнан унинг ташаббуси билан 1968 йил Тошкентда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Фестиваль мусобақа тарзида эмасди, шунинг учун томошалар натижаларига кўра, иштирокчиларга турли жамоат ташкилотларининг мукофотлари, совғалари, эсдалик медаллари Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри саҳнасида тантанали равишда топшириларди. Дастлабки фестивалда Осиё ва Африка мамлакатларидан 49 та вакил иштирок этган бўлса, ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарига келиб, уларнинг сони икки баробар ошди. Таниқли киноматографлар, маданият ходимлари, жамоат ва давлат арбоблари фестиваль меҳмонлари бўлишди.

Уч қитъа киноматографларининг Шарқий Европа кино арбоблари, бир қатор ғарб мамлакатлари, шунингдек, Австралия ва Океания киноматография вакиллари иштирокидаги учрашуви сайёрамизнинг юксак кино санъати ижодий кучларини бирлаштиришга улкан таъсир кўрсатди.

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг ҳисобот мажлиси президиумида, чапдан иккинчи – СССР ФА вице-президенти академик Ю.А. ОвчинниковШароф Рашидов Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг ҳисобот мажлиси президиумида,
чапдан иккинчи – СССР ФА вице-президенти академик Ю.А. Овчинников

Тошкент халқаро кинофестивали ва ушбу тадбир доирасидаги учрашувлар ўзбек ижодкор зиёлиларида катта таассурот қолдирди. Шунинг учун бўлса керак, ушбу йиллардаги ўзбек киноматографияси мавзуларнинг ранг-баранглиги, жанр ва йўналишларга бойлиги билан ажралиб туради. Мазкур йилларда суратга олинган «Оппоқ лайлаклар», «Меҳрибонлик» «Севишганлар», «Улуғбек юлдузи», «Ўтган кунлар», «Осиё устида бўрон», «Тошкент – нон шаҳри» каби фильмлар кинонинг олтин фондидан жой олди. Э. Эшмуҳамедов ва Р. Агишевларнинг «Даҳонинг ёшлиги» фильми СССР давлат мукофотига сазовор бўлди, режиссёр А. Ҳамроевнинг «Қушлар ортидан бораётган одам» фильми 1976 йилдаги Деҳли халқаро кинофестивалида «Кумуш товус» мукофотини олди.

Бу йилларда ўзбек киноижодкорлари хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда фильмлар суратга олишди.

Болалар киноси ҳам жадал ривожланиб борди. Қамара Камолованинг 1977 йилда суратга олинган «Аччиқ олма» фильми Москва халқаро кинофестивалида махсус совринга лойиқ топилди.

Шароф Рашидов Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари, санъат арбоблари ва олимлар ижодига алоҳида эътибор қаратди ва қўллаб қувватлади. Унинг ташаббуси билан 1964 йилда адабиёт, санъат ва архитектура соҳасида яратилган энг яхши асарларни тақдирлаш учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофоти таъсис этилди.

Адабиёт, санъат ва архитектура соҳасидаги Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофоти ҳар уч йилда бир марта уч кишига бериларди. Ҳар бир ғолиб 5000 сўмдан пул мукофоти оларди.

Турли йилларда Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон ССР халқ шоири Собир Абдулла ва Ҳалима Худойбердиева, СССР халқ артистлари Йўлдош Аъзамов ва Шукур Бурҳонов, Ҳалима Носирова ва Наби Раҳимов, археолог олима Галина Пугаченкова ва режиссёр Дамир Салимовлар бор.

1967 йилда фан ва техника соҳасида Беруний номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти таъсис этилди. Академик Қори-Ниёзий, геолог олим В. И. Попов, академик Х. А. Рахматуллин, академик Иззат Султонлар турли йилларда ушбу мукофотга сазовор бўлишган.

1983 йилнинг 31 октябрида Шароф Рашидов вафот этганидан сўнг марказий оммавий ахборот воситаларининг нохолис ҳаракатлари туфайли совет тузумининг сўнгги даврига хос бўлган, айниқса тўқиб чиқарилган «Пахта иши» билан боғлиқ барча салбий жиҳатлар унинг номи билан боғланди.

Бу ўтакетган ноҳақликка барҳам бериш вақти келди.

Ш. Р. Рашидов ёзувчи Уйғунни Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотламоқда. 1959 йилШ. Р. Рашидов ёзувчи Уйғунни Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотламоқда. 1959 йил

Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка ёзувчилари конференциясида. Ш. Р. Рашидовдан ўнг томонда рус ёзувчиси К. Симонов. Тошкент. 1958 йилТошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка ёзувчилари конференциясида.
Ш. Р. Рашидовдан ўнг томонда рус ёзувчиси К. Симонов. Тошкент. 1958 йил

Ш. Р. Рашидов Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка ёзувчиларининг конференцияси иштирокчилари даврасида. Тошкент. 1958 йилШ. Р. Рашидов Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка
ёзувчиларининг конференцияси иштирокчилари
даврасида. Тошкент. 1958 йил

Ш. Р. Рашидов йиғилиш ҳайъатида, унинг ёнида – академиклар Ғафур Ғулом ва ОйбекШ. Р. Рашидов йиғилиш ҳайъатида, унинг ёнида – академиклар Ғафур Ғулом ва Ойбек

Шароф Рашидов ва Сергей Бородин. 1976 йилШароф Рашидов ва Сергей Бородин. 1976 йил

Ш. Р. Рашидов «Саодат» журнали байроғига «Ҳурмат Белгиси» орденини маҳкамламоқда. 1976 йилШ. Р. Рашидов «Саодат» журнали байроғига «Ҳурмат Белгиси» орденини маҳкамламоқда. 1976 йил

Ўзбекистон Республикаси ФА ядро физикаси институтига кираверишда. Ўртада Ш. Р. Рашидов, чапда – СССР ФА академиги А. Александров, ўнг томондан иккинчи Ўзбекистон ФА президенти, академик У. А. АриповЎзбекистон Республикаси ФА ядро физикаси институтига кираверишда. Ўртада Ш. Р. Рашидов, чапда – СССР ФА академиги
А. Александров, ўнг томондан иккинчи Ўзбекистон ФА президенти, академик У. А. Арипов

Ш. Р. Рашидовнинг тантанали зиёфатда академиклар Қори-Ниёзий, А. С. Содиқов ва И. М. Мўминов билан учрашувиШ. Р. Рашидовнинг тантанали зиёфатда академиклар Қори-Ниёзий,
А. С. Содиқов ва И. М. Мўминов билан учрашуви

Билимлар уйи. ТошкентБилимлар уйи. Тошкент

Рассомлар уюшмасида ҳайкалтарош М. Аникушин билан учрашувРассомлар уюшмасида ҳайкалтарош М. Аникушин билан учрашув

Ш. Р. Рашидов Тошкентда М. А. Аникушин томонидан яратилган А. С. Пушкиннинг янги ҳайкалини очмоқда. 1974 йилШ. Р. Рашидов Тошкентда М. А. Аникушин томонидан яратилган А. С. Пушкиннинг янги ҳайкалини очмоқда. 1974 йил

Ш. Р. Рашидов Бухорода Абу Али Ибн Сино ҳайкалини очишга бағишланган тантанали митингда. 1975 йилШ. Р. Рашидов Бухорода Абу Али Ибн Сино ҳайкалини очишга бағишланган тантанали митингда. 1975 йил

«Ялла» вокал-чолғу ансамбли«Ялла» вокал-чолғу ансамбли

Шароф Рашидов ва мусаввирлар Раҳим Ахмедов ҳамда Абдулхай АбдуллаевШароф Рашидов ва мусаввирлар Раҳим Ахмедов ҳамда Абдулхай Абдуллаев

СССР халқ артисти, дирижёр, педагог Мухтор АшрафийСССР халқ артисти, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий

Академик, Ўзбекистон ССР халқ артисти, бастакор, ашулачи, созанда ва фольклоршунос-олим Юнус Ражабийнинг юбилейиАкадемик, Ўзбекистон ССР халқ артисти, бастакор, ашулачи, созанда ва
фольклоршунос-олим Юнус Ражабийнинг юбилейи

Ўзбекистон КП МК биринчи котиби Шароф Рашидов Шон-шараф алангасини ёқиб бермоқда. 1975 йилЎзбекистон КП МК биринчи котиби Шароф Рашидов Шон-шараф алангасини ёқиб бермоқда. 1975 йил

Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг юбилейидаЁзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг юбилейида

Шароф Рашидов Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг 5-халқаро кинофестивали қатнашчилари орасида. 1978 йилШароф Рашидов Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг 5-халқаро кинофестивали
қатнашчилари орасида. 1978 йил

Китоблар кўргазмасидаКитоблар кўргазмасида

Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг халқаро кинофестивали. Тошкент. 1982 йилОсиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг халқаро кинофестивали. Тошкент. 1982 йил

Атоқли кинорежиссёр СССР Халқ артисти Малик Қаюмовнинг ҳадяномасиАтоқли кинорежиссёр СССР Халқ артисти Малик Қаюмовнинг ҳадяномаси

Р. Е. Вико. «Ўзбекистон ёзувчилари». 1977 йилР. Е. Вико. «Ўзбекистон ёзувчилари». 1977 йил