Шароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна, 1961 йил

Хурсаной Ғафуровна 1920 йилда Жиззах вилоятида деҳқон Абдуғаффор Бегматов оиласида дунёга келган.

Ўша даврда чекка ҳудудда яшашларига қарамай, ака-ука Бегматовлар – Абдуғаффор (1857 - 1930 йй.), Абдусамат ва Абдужабборлар (туғилган йиллари номаълум) таълим олган илмли кишилардан бўлганлар. Ака-ука Бегматовлар чорвачилик ва чорва учун озуқа тайёрлаш билан шуғулланишган. Абдуғаффор оиланинг тўнғичи бўлиб, Абдусамат ва Абдужаббор барча ишда акасига кўмакдош бўлган. Оилали бўлгандан сўнг, улар бир маҳаллада яшай бошлашган. Уларнинг оилаларида 5-6 тадан фарзанд бўлиб, фақат Абдуғаффорнинг 3 нафар Нишон, Хайри ва Хурсаной исмли қизлари бор эди. Абдуғаффор диний билимга эга бўлган, Қуръонни ўқиган, икки марта Маккага Ҳаж зиёратига бориб келган тақводор инсон бўлган. Унинг биринчи Ҳаж зиёрати 3 йил давом этган, иккинчи Ҳаж зиёрати 20-аср бошларида темир йўллар қурилаётган пайтга тўғри келгани учун 1,5 йил давом этган.

Абдуғаффор 1930 йилда вафот этган, унинг аёли Норбуви Ҳайдарова (Бегматова) жамоа хўжалиги даласида ишлаб, қизларини ёлғиз тарбиялайди. Аммо 1938 йилда касаллик туфайли дунёдан ўтади. Унинг қизлари ота-онасиз қоладилар ва ўзбек удумларига кўра, қариндошларининг оиласида уларга ёрдамлашиб кун кечирадилар. Вояга етгач, қизлар далада ишлай бошлашади. Абдуғаффор отанинг катта қизи Нишон опа қисқа умр кўради, у касаллик туфайли оламдан ўтади. Хайри ва Хурсаной эса эндигина ташкил этилган ишчи ёшлар мактабида таҳсил оладилар. Бу мактабда Хурсаной ўқитувчиси ва бир умрлик энг яқин кишиси Шароф Рашидов билан танишади. Шароф Рашидов ниҳоятда синчков устоз бўлиб, қийналган шогирдларига имкон қадар кўмаклашарди. Жумладан, Хурсанойга ҳам ёрдамлашарди.

1941 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Навқирон ёшдаги Ш.Рашидов Самарқанд давлат университети битирувчилари – курсдошлари билан бирга фронтга жўнаш олдидан Хурсаной билан урушдан қайтгач, оила қуришга аҳд қилишади.

Шароф Рашидов ярадор бўлиб урушдан қайтгач, узоқ даволанади ва Хурсаной билан турмуш қуришади. 1943 йилда уларнинг тўнғич қизлари Сайёра дунёга келади, 1945 йилда Самарқандда “Ленин йўли” вилоят газетаси масъул муҳаррири бўлиб фаолият юритган йиллари иккинчи фарзандлари Дилором туғилади. Хурсаной Ғафуровна Самарқандда кечган ҳаёт йўлларини ҳамиша илиқлик билан хотирларди. Бу давр Шароф Рашидовнинг жон-жаҳди билан ишга киришган мураккаб уруш йиллари бўлиб, моддий етишмовчилик, касалликлар ва қийинчиликлар билан боғлиқ эди. Бироқ, ўша қийинчилик пайтларда уларнинг атрофидаги самимий инсонларнинг бирдамлиги ва беғараз ёрдамларини Хурсаной Ғафуровна ҳамиша илиқ хотиралар билан эсларди. Ҳаётининг сўнгги дамларигача Ш.Рашидовнинг дўстлари, ҳамкасблари ва уларнинг оилаларига, уруш даврида танишган самарқандлик қадрдонларига алоҳида эҳтиром кўрсатиб, ёрдамларини аямаганлар.

1952 йилда Хурсаной Ғафуровна Тошкент давлат университети тарих факультетини имтиёзли диплом билан тугатади. Унинг “1917-1929 йилларда ўзбек хотин-қизларининг оммавий озодликка чиқиши” мавзусидаги диплом иши устозлари томонидан эътироф этилади ва юксак баҳоланади. Сўнгра шу факультетни ўзида иш фаолиятини бошлайди.

Тошкентда уларнинг фарзандлари – Гулнора, Илҳом ва Светлана дунёга келишади. Шароф Рашидовичнинг оиласида фарзандлар ниҳоятда аҳил, қаноатли, камтарин ва меҳнатга муҳаббат руҳида тарбияланишди.

Хурсаной Ғафуровна фарзандлари учун турли эсда қоларли қувноқ байрам кечалари ташкил қилардилар. Айниқса, янги йил шодиёналарига уланиб кетадиган 3 январь - укамизнинг туғилган кунига барча дўстларимиз, қадрдонлар ҳамда қўшниларни таклиф қилар, уларни турли ширинликлар ва пишириқлар билан сийлардилар.

Шароф Рашидовичнинг бағоят мураккаб, масъулиятли, катта куч-ғайрат талаб этган ҳаёт йўлларида Хурсаной Ғафуровна ҳамиша садоқатли дўст ва маслакдош бўлганлар. Улар биргаликда ҳамиша ҳам текис бўлмаган ҳаёт йўлларини муносиб тарзда босиб ўтишди.

Хурсаной Ғафуровна ниҳоятда доно, чуқур мулоҳазали аёл бўлиб, Шароф Рашидовичнинг ҳаёт йўлларида ҳамиша уни қўллаб-қувватлар, ишонган суянчиғи эди. Хурсаной Ғафуровна турмушнинг барча юкини ўзига олиб, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиб, Шароф Рашидовичнинг сиёсий, адабий фаолиятининг унумли ва мувафаққиятли бўлишини таъминлаган муҳитни ярата олган эди.

Юқорида (ўнг томон) Шароф Рашидовнинг бўлажак турмуш ўртоғи Хурсаной Абдуғаффорова дугоналари билан ишчи ёшлар мактабидаги таҳсил даврида (1935 йил)Юқорида (ўнг томон) Шароф Рашидовнинг бўлажак турмуш ўртоғи Хурсаной Абдуғаффорова дугоналари билан ишчи ёшлар мактабидаги таҳсил даврида (1935 йил)

Тошкент давлат университети тарих факультети битирувчилари. 1952 йил. Биринчи қатор ўртада Хурсанд ҒафуровнаТошкент давлат университети тарих факультети битирувчилари. 1952 йил. Биринчи қатор ўртада Хурсанд Ғафуровна

Хурсанд Ғафуровна қизи Сайёра билан.
Москва, Москва давлат университети, 1960 йилХурсанд Ғафуровна қизи Сайёра билан. Москва, Москва давлат университети, 1960 йил

Хурсанд Ғафуровна қизи Гулнора билан. Тошкент, 1979 йилХурсанд Ғафуровна қизи Гулнора билан. Тошкент, 1979 йил

Шароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна қизлари Сайёра билан, 1970 йилШароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна қизлари Сайёра билан, 1970 йил

Ёш Хурсаной акаси Саҳобнинг аёли биланЁш Хурсаной акаси Саҳобнинг аёли билан

Хурсанд Ғафуровна фарзандлари билан, 1950 йилХурсанд Ғафуровна фарзандлари билан, 1950 йил

Хурсанд Ғафуровна фарзандлари билан дам олишда. Кисловодск, 1954 йилХурсанд Ғафуровна фарзандлари билан дам олишда. Кисловодск, 1954 йил

Хурсанд Ғафуровна дам олишда. Кисловодск, 1954 йилХурсанд Ғафуровна дам олишда. Кисловодск, 1954 йил

Хурсанд Ғафуровна опаси Хайринисо ва фарзандлари билан, 1952 йилХурсанд Ғафуровна опаси Хайринисо ва фарзандлари билан, 1952 йил

Шароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна балиқ овидаШароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна балиқ овида

Хурсанд Ғафуровна ва Шароф Рашидович дам олишда. Трусковец, 1957 йилХурсанд Ғафуровна ва Шароф Рашидович дам олишда. Трусковец, 1957 йил

Хурсанд Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг Болгарияга расмий ташрифи чоғидаХурсанд Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг Болгарияга расмий ташрифи чоғида

Хурсанд Ғафуровна аэропортда расмий делегацияни кутиб олиш маросимидаХурсанд Ғафуровна аэропортда расмий делегацияни кутиб олиш маросимида

Хурсанд Ғафуровнанинг нон ва туз билан кутиб олинишиХурсанд Ғафуровнанинг нон ва туз билан кутиб олиниши

Хурсанд Ғафуровна ва Шароф Рашидович Уругвай Коммунистик партияси бош секретари Родней Арисменди ва унинг рафиқаси билан биргаХурсанд Ғафуровна ва Шароф Рашидович Уругвай Коммунистик партияси
бош секретари Родней Арисменди ва унинг рафиқаси билан бирга

Хурсанд Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг Италия Социалистик партияси съездига расмий ташрифи пайтида. Ливорно, 1960 йилХурсанд Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг Италия Социалистик
партияси съездига расмий ташрифи пайтида. Ливорно, 1960 йил

Хурсанд Ғафуровна ҳукумат аъзолари рафиқалари билан бирга Тошкентда Озарбайжон маданияти кунлари очилиш маросимида. Тошкент, 1980 йилХурсанд Ғафуровна ҳукумат аъзолари рафиқалари билан бирга Тошкентда
Озарбайжон маданияти кунлари очилиш маросимида. Тошкент, 1980 йил

Хурсанд Ғафуровна ва Шароф Рашидович пионерлар лагеридаХурсанд Ғафуровна ва Шароф Рашидович пионерлар лагерида

Хурсанд Ғафуровна Шароф Рашидович билан бирга Республика бўйлаб хизмат сафари вақтидаХурсанд Ғафуровна Шароф Рашидович билан бирга Республика бўйлаб хизмат сафари вақтида

Хурсанд Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари ёзувчиларининг бирдамлиги анжуманига расмий ташрифи пайтида. Гавана, 1965 йилХурсанд Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг Осиё, Африка ва Лотин Америкаси
мамлакатлари ёзувчиларининг бирдамлиги анжуманига расмий ташрифи пайтида. Гавана, 1965 йил

Хурсанд Ғафуровна Ш. Р. Рашидов ҳақида олинаётган ҳужжатли фильмни тасвирга олиш жараёнларида, 1992 йилХурсанд Ғафуровна Ш. Р. Рашидов ҳақида олинаётган ҳужжатли фильмни тасвирга олиш жараёнларида, 1992 йил

Хурсанд Ғафуровна Тошкентда Шароф Рашидович бюстининг очилиш маросимида. 1992 йилХурсанд Ғафуровна Тошкентда Шароф Рашидович бюстининг очилиш маросимида. 1992 йил