Шароф Рашидов оиласи даврасида тўнғич неваралари Анвар ва Алишер билан. 1972 йил

Шароф Рашидович ва унинг аёли Хурсаной Ғафуровна эллик йил вақт давомида бирга баҳамжиҳат умр кечиришди. Хурсаной Ғафуровна бетакрор, доно аёл бўлиб, алоҳида библиографик очеркка арзирли ибратли умр йўлини босиб ўтди. Шароф ва Хурсанойларнинг илк танишувлари, турмуш қуришлари ниҳоятда ажойиб тарихга эга. Уларнинг илк учрашувлари Шарофнинг Самарқанд давлат университети талабаси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида Жиззахдаги ишчи ёшлар мактабида дарс бераётган пайтида содир бўлган эди. Хурсаной жуда эрта ота-онасидан ажралган бўлиб, опаси Хайри билан бирга яшарди. Ўшанда у Ш. Рашидов устозлик қилаётган синфда таҳсил оларди. Устоз Шароф ака барча ўқувчилари қаторида Хурсанойни ҳам қўллаб-қувватлар, ҳар томонлама ёрдам кўрсатарди. Улар бир-бирларини ёқтириб қолишади ва уруш тугагач, турмуш қуришга аҳд қилишади. Шароф урушда оғир ярадор бўлиб, узоқ даволанишдан сўнг, 1943 йилда уйга қайтгач, шу йилнинг ўзида улар турмуш қуришади.

Дилором, Сайёра, Илҳом, Светлана ва ГулнораДилором, Сайёра, Илҳом, Светлана ва Гулнора

Шароф Рашидов оиласи. 1958 йилШароф Рашидов оиласи. 1958 йил

Ўша пайтдан бошлаб Шароф Рашидович ҳаётининг сўнгги дамигача (1983 й.) улар бирга бўлишди. Хурсаной Ғафуровна Шароф Рашидовичнинг содиқ дўсти, ҳаммаслаги ва оиласи файзу шукуҳини таъминлаган садоқатли аёли эди. Шароф Рашидовичнинг катта, баҳамжиҳат ва чиройли оиласида 5 нафар фарзанд камол топди. Фарзандларнинг барчаси олий маълумотли, халқ хизматига камарбаста мутахассислар бўлиб етишди.

Шароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна аэропортда А. А. Громико ва унинг рафиқаси Лидия Андреевнани кутиб олмоқдаШароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна аэропортда А. А. Громико ва унинг рафиқаси Лидия Андреевнани кутиб олмоқда

Шароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна уйдаШароф Рашидович ва Хурсанд Ғафуровна уйда

Китобга, илмга муҳаббат Шароф Рашидовни бутун умр тарк этмади. Унинг катта шахсий кутубхонаси бўлиб, у Ш.Рашидовнинг ўсмирлик йилларидан бошлаб тўплаган китобларидан ташкил топган эди. Китобга бўлган меҳрнинг фарзандларга кўчишида бу кутубхона бевосита хизмат қилган. Янги нашр этилган бадиий асарлар фарзандлар томонидан мутолаа қилингач, кечки пайт оила даврасида муҳокама қилинарди, мунозараларда Ш.Рашидов албатта иштирок этарди.

Хурсаной Ғафуровна турмуш ўртоғининг унумли ижодий фаолиятини таъминлаш учун фарзандлар тарбиясида унга беқиёс ёрдам берар, уларнинг отасига ўхшаб қатъиятли ва камтарин, билимдон ва зиёли инсонлар бўлиб етишиши учун алоҳида эътибор қаратар эди.

Сайёра ШарофовнаТўнғич фарзандлари Сайёра Шарофовна йирик олим, кимё фанлари доктори, ЎзР ФА академиги, Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган Фан арбоби, ЎзФА Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот институти директори. Республикамиз ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этади. С. Ш. Рашидова 1995-2015 йилларда ЎзР Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) вазифасида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Республика Олий Мажлиси парлементи аъзоси сифатида самарали фаолият юритди.

Сайёра Шарофовна оиласи биланСайёра Шарофовна оиласи билан

Дилором ШарофовнаДилором Шарофовна физикавий кимё соҳасида ишлаган назариётчиолим, кимё фанлари номзоди, Тошкент давлат университети Амалий физика институтида лаборатория мудири вазифасида фаолият кўрсатган.

Дилором Шарофовна оиласи биланДилором Шарофовна оиласи билан

Гулнора ШарофовнаГулнора Шарофовна Москва давлат университетини геохимия мутахассислиги бўйича тугатган, фан номзоди. ЎзР Фан ва технологиялари давлат қўмитаси тизимида фаолият юритган.

Гулнора Шарофовна оиласи биланГулнора Шарофовна оиласи билан

Илҳом ШарофовичИлҳом Шарофович олий ҳарбий маълумотли бўлиб, тарих фанлари номзоди илмий даражасига эга.

Илҳом Шарофович оиласи биланИлҳом Шарофович оиласи билан

Светлана ШарофовнаСветлана Шарофовна Тошкент давлат университети филология факультетини тугатган.

Светлана Шарофовна оиласи биланСветлана Шарофовна оиласи билан