Нуфузли «Брокгауз ва Ефрон энциклопедик луғати»да Шароф Рашидовнинг туғилган маскани ҳақидаги шундай маълумотларни учратамиз.

«Жиззах, – маълумот берилади мазкур луғатда, – Россия таркибига кирганидан сўнг, 1866 йилда уезд мақомини олган кичикроқ шаҳар. Самарқанднинг шимоли-шарқида, Нурота тоғларининг шимолга қараган қиялиги этакларида, Тошкент, Қўқон ва умуман бутун Туркистонни боғлаб турган катта алоқа ва муҳим савдо йўлида жойлашган. Йилномаларда Самарқанд билан деярли тенгдош манзил сифатида қайд этилади. У дастлаб Буюк ипак йўлидаги тоғ довони олдида жойлашган карвонсарой бўлган. Буюк ипак йўлининг ўтиш энг машаққатли бўлган қисмларидан бири Мирзачўл дашти эди».

Ўтмишда Жиззах икки қисмга бўлингандек эди – бир томонида маҳаллий аҳоли, иккинчи қисмида эса асосан руслар истиқомат қиларди. Шаҳарда боғлар ва кўкаламзорлар кўп эди; кўчалар керосин чироқ билан ёритиларди. Шаҳарда маҳаллий аҳоли учун битта рус-тузем мактаби ва 22 та мусулмон мактаблари бор эди.

Жиззах. Мадраса. 1927 йилЖиззах. Мадраса. 1927 йил

Жиззах. Темир йўл бекати. ХХ аср бошлариЖиззах. Темир йўл бекати. ХХ аср бошлари

Жиззах. Шаҳарнинг «Мулканлик» даҳаси. Қалъадан кўриниши, XIX асрЖиззах. Шаҳарнинг «Мулканлик» даҳаси. Қалъадан кўриниши, XIX аср

Шароф Рашидовнинг ота-онаси

Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида оддий, серфарзанд деҳқон оиласида дунёга келди. Унинг отаси Халилов Рашид ота тонгдан шомгача меҳнат қилиб, ризқ рўзини деҳқончилик орқали топарди. Рашид Халиловнинг отаси Норбой оқсоқол ҳам деҳқон бўлиб, унинг Рашид, Холмат, Расул, Хидир, Мамасоат ва Қўшоқ деган олтита ўғли бўлган. Халиловлар оиласини жиззахликлар яхши билишарди. Рашид ота оиласида ҳам олти ўғил бўлган. Булар: Камол (1915), Шароф (1917), Саҳоб (1920), Исом (1923), Асил (1926), Носир (1930).

Шароф Рашидовнинг ота-онаси саводли одамлар бўлишган. Онаси Қўйсиной она мусулмонча қизлар мактабини тугатган, араб тилида эркин ўқий ва ёза оларди.

Жиззах. Шаҳарнинг «Равотлик» даҳаси. Қалъадан кўриниши, XIX асрЖиззах. Шаҳарнинг «Равотлик» даҳаси. Қалъадан кўриниши, XIX аср

Халилова (Носирова) Қўйсиной она. 1892–1955 йилларда яшаб ўтганХалилова (Носирова) Қўйсиной она. 1892–1955 йилларда яшаб ўтган

Халилов Рашид ота. 1890 –1954 йилларда яшаб ўтганХалилов Рашид ота. 1890 –1954 йилларда яшаб ўтган

Ер ҳайдаш ва пахта экиш. 1914 йилЕр ҳайдаш ва пахта экиш. 1914 йил

Таҳсил даври

1926 йилда Шароф Рашидов Жиззахдаги етти йиллик мактабда ўқий бошлади. У қунт билан ўқиди ва мактабнинг энг аълочи ўқувчиларидан бири бўлди. 1933 йилда мактабни битиргач, маҳаллий педагогика техникумига ўқишга кирди. 1936 йилда таҳсилни тугатиб, Жиззахдаги Наримонов номидаги мактабга ўқитувчи қилиб жўнатилди. 1937 йилда у Самарқанд университети (Ўша даврда бу даргоҳ Ўзбекистон давлат университети деб аталарди) филология факультетига ўқишга кирди ва таҳсил олиш баробарида босмахонада мусаҳҳиҳ бўлиб ишлади.

Ўқиш-ўрганиш унинг ҳаётида доимо муҳим ўрин тутган. Республика раҳбари бўлган чоғида ҳам унда китоб ўқишга иштиёқ сира сўнмади, доимо ўз устида ишлашни, ўз замонаси талаблари даражасидаги юксак маълумотли инсон бўлишни энг муҳим вазифа деб билди.

Қишлоқ мактаби ўқувчилари. 1925 йилҚишлоқ мактаби ўқувчилари. 1925 йил

Жиззах педагогика техникуми талабаси. 1934 йилЖиззах педагогика техникуми талабаси. 1934 йил

Юқорида (ўнг томон) Шароф Рашидовнинг бўлажак турмуш ўртоғи Хурсаной Абдуғаффорова дугоналари билан ишчи ёшлар мактабидаги таҳсил даврида (1935 йил)Юқорида (ўнг томон) Шароф Рашидовнинг бўлажак турмуш
ўртоғи Хурсаной Абдуғаффорова дугоналари билан ишчи
ёшлар мактабидаги таҳсил даврида (1935 йил)

Таҳририятдаги иш жараёни. Матбуотдаги дастлабки чиқишларТаҳририятдаги иш жараёни. Матбуотдаги дастлабки чиқишлар

Шароф Рашидов СамДУда таҳсил олаётган талабалик йилларидаёқ «Самарқанд» нашриётида ҳарф терувчи вазифасида фаолият кўрсатади.

Шароф Рашидов мактабда ўқитувчилик қилаётган йилларида, бўлажак умр йўлдоши, маслакдоши Хурсанойга эътибор қаратган эди.

Шароф Рашидов

Университетда таҳсил йиллари. Самарқанд давлат университети филология факультети. Шароф Рашидов 1-қаторда ўнгдан биринчи, 1938-1941 йилларУниверситетда таҳсил йиллари. Самарқанд
давлат университети филология факультети.
Шароф Рашидов 1-қаторда ўнгдан биринчи,
1938-1941 йиллар

Университетда таҳсил йиллари. Ш. Рашидов кичик тоғалари – Жиззахдаги «Москва» жамоа хўжалиги чорвачилик фермаси раҳбари Ҳамроқул Носиров билан, 1940 йил.Университетда таҳсил йиллари. Ш. Рашидов кичик тоғалари – Жиззахдаги «Москва» жамоа хўжалиги чорвачилик
фермаси раҳбари Ҳамроқул Носиров билан, 1940 йил.

Самарқанд давлат университетиСамарқанд давлат университети

Уруш даври

1941 йил июнь ойида СамДУ битирувчи талабалари диплом ҳимоясини якунладилар. Айни шу вақтда бутун инсоният тарихидаги энг шафқатсиз ва машъум муҳораба – Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Бутун мамлакат аҳли фашистларга қарши қўзғалди. 1941 йилнинг август ойидаёқ СамДУнинг ўнлаб ўқитувчилари ва юзлаб талабалари ҳаракатдаги армия сафига қўшилдилар. Шароф Рашидов бир гуруҳ талабалар билан кўнгилли равишда армия сафига қўшилди ва Қирғизистон республикасининг пойтахти Фрунзе шаҳридаги пиёдалар ҳарбий ўқув юртига жўнатилди.

Фрунзе шаҳри. Казарменная кўчаси. Пиёдалар ҳарбий ўқув юрти казармасиФрунзе шаҳри. Казарменная кўчаси. Пиёдалар ҳарбий ўқув юрти казармаси

Взвод кичик командири Шароф Рашидов фронтга жўнаш олдидан отаси билан. 1941 йилВзвод кичик командири Шароф Рашидов фронтга жўнаш олдидан отаси билан. 1941 йил

Шароф Рашидов Москва остонасидаги жангларда кўрсатган жасорати учун Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланди. Унинг фавқулодда жасорати ҳақида СССР Мудофаа вазирлиги Архивидан ўрин олган ҳужжатда шундай дейилган: «Пени ва Аринин қишлоқларида бўлган жангда рота командири ҳалок бўлгач, рота политруги ўртоқ Рашидов командирликни ўз зиммасига олди. Қаҳрамонона жангда шахсий намуна кўрсатиб, жангчиларни руҳлантира олди ва берилган топшириқнинг уддасидан чиқди. Рашидов жангда ўз ротасининг олдинги сафида бўлди ва яраланди».

Калинин фронти қўмондонлигининг
Шароф Рашидовни Қизил Юлдуз ордени билан
мукофотлаш тўғрисидаги 1942 йил 28 августдаги
306-сонли буйруғидан

Шароф Рашидов полкдош дўсти билан. 1941 йилШароф Рашидов полкдош дўсти билан. 1941 йил

Шароф Рашидовнинг курсдошлари – университет битирувчилари Турсун Бобохонов, Зубайдулла Тоғаев, Александр Уберскийлар ўша даврларни хотирлаб шундай ҳикоя қилишади: «42-йилнинг қаҳратони. Қорли заминни суякни зирқиратадиган совуқ қуршаган. Бизнинг ўқчилар бригадамиз ҳам таркибида бўлган Шимоли-Ғарбий фронт қўшинлари Старая Русса томонга ҳужум қилиб, фашистларни яксон этиш учун тинимсиз жанглар олиб бориб, Демьянск ҳудудида 16-немис армиясининг 7-дивизиясини қуршовга олди. Фашистлар жонжаҳди билан қаршилик кўрсатарди. Бизнинг 2­батальонимиз олдига қўйилган топшириқ – Морфино қишлоғини эгаллаш. Жанг бошланиши олдидан комсоргимиз Шароф Рашидовнинг охиригача курашишимиз лозимлиги, чекинишнинг сира иложи йўқлиги ҳақидаги гаплари эсимизда. Морфино фашистлардан халос этилди. Пени қишлоғи учун жанг бундан ҳам шиддатли бўлди. Комсоргимиз Шароф Рашидов қайноқ нуқтада туриб қаҳрамонона жанг қилди, жасорати, бардошлилиги билан бошқаларга ўрнак бўлди. Унинг ёнида юртдошлари – ўзбекистонликлар: М. Маҳмудов, З. Тоғаев, Р. Г. Гульянц, А. В. Киреев, В. Шумарский, И. Я. Сафронов биргаликда жанг қилдилар. Жангда Шароф Рашидов яраланди. Жанг шиддат билан давом этди».

(Уруш қатнашчилари З. Бобохонов, А. Уберский,
З. Тоғаевларнинг хотиралари. СамДУ СССР тарихи
кафедраси қўлёзма фонди)

Демянск плацдарми архивидан олинган суратларДемянск плацдарми архивидан олинган суратлар

Шимолий-Ғарбий фронт қўшинларининг 1942 йилнинг январь–февраль ойларида Демянск ҳудудидаги душман гуруҳларини қуршаб олиш бўйича олиб борган ҳарбий ҳаракат йўналишлари.

Снаряд парчаси тегишидан олган оғир жароҳати туфайли Свердловск области шаҳри госпиталида узоқ вақт даволангандан сўнг Шароф Рашидов ҳарбий хизматдан бўшатилди ва жонажон юртига – Жиззахга қайтиб келди. Мактабда ўқитувчилар етишмаслиги туфайли у директорлик вазифасини ўқитувчилик билан биргаликда адо этди.

Шароф Рашидов «Ленин йўли» газетасининг масъул муҳаррири, 1945 йилШароф Рашидов «Ленин йўли» газетасининг масъул муҳаррири, 1945 йил

1943 йилда Шароф Рашидов Самарқанд вилоят газетасига масъул муҳаррир этиб тайинланди. Ўша даврдан бошлаб у ишга боши билан шўнғиб кетди ва доимо олға интилди. 1943 йил мамлакатда Фарҳод ГЭСини барпо этишга киришилди. Ушбу умумхалқ ҳашарига самарқандлик қурувчиларнинг ҳам катта гуруҳи келиб қўшилди. Шароф Рашидов бу иншоотни барпо этишда шахсан иштирок этди.

Бу даврда қўриқ ерларга сув чиқариш чинакамига умумхалқ ишига айланганди. Мисли кўрилмаган бу ҳашарда Шароф Рашидов область газетаси муҳаррири сифатида қизғин жараён марказида бўлди.

Шароф Рашидов жамоа хўжалиги аъзолари билан, 1943 йилШароф Рашидов жамоа хўжалиги аъзолари билан, 1943 йил

Шароф Рашидов область газетасидаги ҳамкасби билан, 1946 йилШароф Рашидов область газетасидаги ҳамкасби билан, 1946 йил

Шароф Рашидов – «Ленин йўли» газетаси масъул муҳаррири. 1943–1944 йилларШароф Рашидов – «Ленин йўли» газетаси масъул муҳаррири. 1943–1944 йиллар

Самарқанд. 1947 йилСамарқанд. 1947 йил

Шароф Рашидов

Шароф Рашидов – Самарқанд областининг кадрлар бўйича партия қўмитаси котиби, ЎзССР Олий Кенгаши депутутлигига номзод. 1947 йил. СамарқандШароф Рашидов – Самарқанд областининг кадрлар бўйича партия қўмитаси котиби,
ЎзССР Олий Кенгаши депутутлигига номзод. 1947 йил. Самарқанд

Шароф Рашидов ва Хурсаной Абдуғаффорова никоҳ тўйлари арафасидаШароф Рашидов ва Хурсаной Абдуғаффорова никоҳ тўйлари арафасида

«Қизил Ўзбекистон» газетаси соврини учун республика мотопойгаси ғолибларига мукофот топшириш маросими. 1948 йил«Қизил Ўзбекистон» газетаси соврини учун республика мотопойгаси ғолибларига мукофот топшириш маросими. 1948 йил

Шароф Рашидов – «Қизил Ўзбекистон» газетаси масъул муҳаррири. 1947–1950 йилларШароф Рашидов – «Қизил Ўзбекистон» газетаси масъул муҳаррири. 1947–1950 йиллар

Шароф Рашидов «Қизил Ўзбекистон» газетаси ходимлари биланШароф Рашидов «Қизил Ўзбекистон» газетаси ходимлари билан

Шароф Рашидов қурилишдаШароф Рашидов қурилишда

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Киев шаҳридаЎзбекистон делегацияси аъзолари Киев шаҳрида

«Қизил Ўзбекистон» газетаси соврини учун республика мотопойгаси«Қизил Ўзбекистон» газетаси соврини учун республика мотопойгаси

Шароф Рашидов дам олишда. Кисловодск. 1948 йилШароф Рашидов дам олишда. Кисловодск. 1948 йил

Областдаги тадбирлардан ҳеч бири газетада акс этмасдан қолмасди. 1947 йилнинг июнида Ўзбекистон КП(б) МК Бюроси томонидан Шароф Рашидов республиканинг нуфузли «Қизил Ўзбекистон» газетасига масъул муҳаррирликка тайинланди. 1949 йилнинг июль ойида эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг III Пленумида у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раислигига сайланди.

Бирор ишга киришишдан олдин унинг келажакдаги аҳамиятини олдиндан кўра билиш Шароф Рашидовга хос хусусият эди. У чуқур мушоҳада қилиш, ижтимоий ҳаётда кечаётган воқеа ва ҳодисаларни таҳлил қилишга ўрганди. Айнан журналистик ва адабий фаолияти келажакда унга жуда асқотган ушбу фазилатларни эгаллашида ёрдам берди. Шароф Рашидов ҳеч қачон кабинетда ўтириб, телефон орқали раҳбарлик қилмади. У доимо ҳаёт қайнаган жойда, оддий одамлар, ишчи ва деҳқонлар орасида бўлди, уларнинг шодлик ва қайғуларини баҳам кўрди. Бундай иш усули унинг ҳаётининг охиригача давом этди. Республикамизнинг биринчи раҳбари бўлганидан сўнг ҳам у доимо одамлар орасида бўлишга ҳаракат қилар, даладаги деҳқон ҳузурига ёки бунёдкорлик билан банд бўлган ишчилар ёнига ошиқар эди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси, 1980 йилЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси, 1980 йил

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Шароф Рашидов ёзувчилар билан учрашувдаЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Шароф Рашидов ёзувчилар билан учрашувда

Шароф Рашидов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси. Адиблар даврасидаШароф Рашидов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси. Адиблар даврасида

Ўзбекистон ёзувчилар қурултойи президиумиЎзбекистон ёзувчилар қурултойи президиуми

Шароф Рашидов «Дружба народов» журнали таҳририятидаШароф Рашидов «Дружба народов» журнали таҳририятида

Шароф Рашидовнинг матбуот ходимлари йиғилишидаги чиқишиШароф Рашидовнинг матбуот ходимлари йиғилишидаги чиқиши

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адиблар уйидаЎзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адиблар уйида

Шароф Рашидов маданият арбоблари даврасидаШароф Рашидов маданият арбоблари даврасида