Собиқ Иттифоқ Коммунистик партияси Марказий Кенгаши ва собиқ Иттифоқ Вазирлар кенгашининг собиқ Иттифоқ МК Бош котиби Ю. В. Андропов ва СССР Вазирлар маҳкамаси раиси Н. А.Тихонов томонидан имзоланган «Ш. Р. Рашидов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги Қўшма қарори 1983 йил 28 декабрда чиқди. Ушбу ҳужжатга «ўта махфий» грифи қўйилган эди, яъни уни кенг матбуотда эълон қилиш мумкин бўлмаган.

1984 йил 11 январда барча республика газеталарида Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг «Ш. Р. Рашидов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори босиб чиқарилди.

Ушбу қарорда қуйидагилар назарда тутилган:
Ш. Р. Рашидов номи Жиззах вилоятининг туманларидан бирига ҳамда унинг ўзи ўқиган, сўнг ўқитувчи ва директор бўлиб ишлаган Жиззахдаги мактабга, Тошкент тўқимачилик комбинатига, Жиззах шаҳридаги кутубхонага, Қорақалпоқ АССР Қораузак ҳудудида жойлашган «Маданият» совхозига, Тошкент шаҳрининг марказдаги кўчалардан бирига берилсин;
Ш. Р. Рашидовнинг туғилган юрти Жиззах шаҳрида давлат музейи очилсин;
Ш. Рашидов оиласи билан яшаган Тошкент шаҳри Г. Лопатин кўчасидаги 68-уйда ва у ўқиган Самарқанд давлат университети бош биносининг фронтонида Ш. Рашидовнинг хотира лавҳалари ўрнатилсин.

Ушбу ҳужжатнинг охирги бандида қуйидагилар ёзилган эди: «Денгиз флоти вазирлигига қурилаётган кемалардан бирига Ш. Р. Рашидов номини бериш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинди».

«ШАРОФ РАШИДОВ» номи қўйилган лихтер ташувчи кема (модель)«ШАРОФ РАШИДОВ» номи қўйилган лихтер ташувчи кема (модель)

Академик Б. Патон ва Херсон кемасозлик заводи директори В. Ф. Заботин.Академик Б. Патон ва Херсон кемасозлик заводи директори В. Ф. Заботин.

1984 йил январь ойининг охирида СССР Денгиз флоти вазири Т.Б. Гуженконинг қурилаётган «Алексей Косыгин» туркумига мансуб лихтеровозга Ш. Р. Рашидов номини бериш ва Узоқ Шарқ денгиз пароходчилигида рўйхатга олиш тўғрисидаги буйруғи чиқди. Ўшанда Совет Иттифоқида Херсон кемасозлик бирлашмасида яқин саккиз–ўн йил ичида ҳар бирининг сув сиғими 62 тоннага тенг бўлган олтита лихтеровозларни қуриш юзасидан қарор қабул қилиган эди. «Шароф Рашидов» лихтеровози ушбу классга мансуб иккинчи кема бўлиши керак эди. Кейинчалик 80-йилларнинг охиригача шу каби иккита кема қурилди: бири «Ле Зуан» – социалистик Вьетнам етакчиси шарафига, иккинчиси «Че Гевара» – яна бир тарихий шахс – Лотин Америкасида 50–60-йиллардаги озодлик ҳаракатининг қаҳрамони шарафига. Бироқ СССР тарқалиб кетиши ушбу кемаларни қуриш борасидаги режаларни тўлиқ амалга оширишга имкон бермади. Ушбу туркумга мансуб кемалар юксак даражада жиҳозланганлиги билан ҳайратга соларди: кучли ҳисоблаш мажмуаси, космик алоқа тизими, кемани бошқариш тизими, марказий матбуот материалларини босиб чиқариш учун кема босмахонаси, палубада вертолет қўниш майдончаси билан таъминланган эди. Буларнинг барчаси қатъий махфий қилинганди. Бу тоифадаги кемалар икки томонлама вазифаларни бажариши мумкинлиги маълум эди, зарур бўлганда уни осонликча йирик ўлчамли ҳарбий юклар ва катта сонли шахсий таркибни ташишга мослаштириш мумкин бўлган. Кеманинг макети 1984 йил март ойида Москвадаги Ўзбекистон ваколатхонасига завод директори Социалистик Меҳнат Қаҳрамони В. Ф. Заботин томонидан топширилган.

Шароф Рашидов

Совет Ўзбекистони газетаси

Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг ХХVII съездидан кейин, «ўзбек иши» ва кейинги даврларда оммавий жазолашлар бошланганидан сўнг Ш. Р. Рашидов хотирасини абадийлаштириш бўйича кўзда тутилган чоралар йиғиштириб қўйилди. 1986 йил 22 майда Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Марказий Кенгаши «Ш. Р. Рашидов хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш тўғрисида»ги Қарорни қабул қилган ва унда Ўзбекистон ССР раҳбарлари марҳум республика раҳбари хотирасини сақлаш юзасидан қабул қилинган барча қарорларни бекор қилишни ўз зиммаларига олган.

Шароф Рашидов оиласи билан яшаган Тошкент шаҳри Г. Лопатин (ҳозирги Юнус Ражабий) кўчасидаги 68-уйдан ва у ўқиган Самарқанд давлат университети бош биносининг фронтонидан унинг хотира лавҳалари олиб қўйилган. Кейинчалик юқорида айтиб ўтилган мактаб, саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги объектлари, Ўзбекистон шаҳарларидаги турли кўчалар номлари қайтадан ўзгартирилди. Сўнг «Известия» газетасида, СССР Денгиз флоти вазирлигига ишора қилинган ҳолда, қурилаётган «Алексей Косыгин» туркимидаги лихтеровозга террорчининг қўлидан нобуд бўлган Индира Гандининг номи берилиши ҳақида маълумот эълон қилинган эди.

Шароф Рашидовнинг хоки эксгумация қилиниб, Чиғатой қабристонига қайта дафн қилинди.

Шароф Рашидович атоқли «совет давлати ва партия арбоби»дан бир зумда «республикадаги аҳвол тўғрисида иттифоқдош давлат ва партия ташкилотларига ёлғон маълумотларни берган», «коррупция ва қўшимча ёзишларга кўмаклашган» одамга айлантирилган.

Руҳий таъсирга учраган Ўзбекистон жамоатчилиги нималар бўлаётганлигига тушунмай қолган. Мамлакат бўйлаб эса қайта қуриш билан боғлиқ янгиликлар киритиш жараёнлари авжига чиққан ва кейинчалик бу ҳолат «бошқариладиган тартибсизлик» номи билан аталган. Лекин рўй бераётган воқеаларга ҳеч қандай изоҳ берилмай қолган. СССР прокуратураси терговчилик фаолиятида процессуал меъёрлар жиддий бузилганлиги сабабли 1989 йил июнь ойида «пахта иши» тўхтатилган.

1991 йилда Ўзбекистон Компартиясини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан буюк давлат арбоби ва иқтидорли ёзувчи Шароф Рашидовнинг пок номи тикланган эди.

Шароф Рашидович Рашидов ҳайкали очилиши маросимида. 1992 йилШароф Рашидович Рашидов ҳайкали очилиши маросимида. 1992 йил

Шароф Рашидовга ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросимида иштирок этган яқин дўстлари ва оила аъзолари

Шароф Рашидовга ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросимида иштирок этган яқин дўстлари ва оила аъзолариШароф Рашидовга ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросимида иштирок этган яқин дўстлари ва оила аъзолари

Ш. Р. Рашидовнинг рафиқаси Ҳурсанд Гафуровнанинг ҳайкал очилиши маросимидаги нутқи вақтидаШ. Р. Рашидовнинг рафиқаси Ҳурсанд Гафуровнанинг ҳайкал очилиши маросимидаги нутқи вақтида

Шароф Рашидович Рашидов ҳайкали очилиши маросимида. 1992 йилШароф Рашидович Рашидов ҳайкали очилиши маросимида. 1992 йил

1992 йилнинг ноябрь ойида мустақил Ўзбекистонда Шароф Рашидовнинг 75 йиллиги кенг нишонланди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И. А. Каримов ўз нутқида шундай деди: «Шароф Рашидов бизларга ва келажак авлодга улкан мерос қолдирди. Ушбу мерос моҳияти шундаки, Шароф Рашидович камтар, қалби пок ва виждонли инсон бўлган. Ва унинг ажойиб фуқаро ва раҳбар сифатидаги фазилатлари биз учун ўрнак бўлиб хизмат қилади».

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримов.Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримов

Шароф Рашидовнинг хотирасига бағишланган тантанали тадбир. 1992 йилШароф Рашидовнинг хотирасига бағишланган тантанали тадбир. 1992 йил

Хурсанд Ғафуровна Жиззахда Шароф Рашидович музейининг очилиш маросимида. 1992 йилХурсанд Ғафуровна Жиззахда Шароф Рашидович музейининг очилиш маросимида. 1992 йил

Тошкент шаҳри меҳнаткашлари Шароф Рашидович Рашидов ҳайкали очилиши маросимида. 1992 йил.Тошкент шаҳри меҳнаткашлари Шароф Рашидович Рашидов ҳайкали очилиши маросимида. 1992 йил

Сафдошлар гуруҳи Жиззах шаҳрида Ш. Р. Рашидов бюсти ёнидаСафдошлар гуруҳи Жиззах шаҳрида Ш. Р. Рашидов бюсти ёнида

Шароф Рашидович Рашидов хотирасини абадийлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2017 йил март ойидаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорида ва унинг маърузаларида адолатли ва холисона ечим топди. Тошкентдаги марказий ва энг кўркам кўчалардан бирига Шароф Рашидовнинг номи берилди. У дастлаб дафн этилган жойда – Ўзбекистон халқлари тарихи музейи рўпарасидаги хушманзара хиёбонда унинг ҳайкали ўрнатилди. Самарқанд давлат университетининг бош биносида Шароф Рашидовнинг барельефи ишланган хотира лавҳаси ўрнатилди. Жиззах вилоятининг шаҳар атрофидаги туманлардан бирига Шароф Рашидовнинг номи берилди. Шу ернинг ўзида Шароф Рашидовнинг ёдгорлик мажмуаси барпо этилди ва унинг бюсти ўрнатилди. Шароф Рашидов туғилиб ўсган уйда унинг муҳим воқеаларга бой ҳаёти ва серқирра фаолиятига бағишланган хотира музейи ишлаяпти. Музейнинг китоб жавонидаги токчалардан унинг кўп мамлакатларда турли тилларда чоп этилган кўп сонли китоблари ўрин эгаллаган.

Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги давлат миқёсида кенг нишонланмоқда.

«…6 ноябрь. Биз буюк Октябрь байрами арафасидаги бу кунни инқилоб тенгдоши, машҳур давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидович Рашидовнинг туғилган куни сифатида ҳам биламиз.

Биз – унинг кўп сонли дўстлари, унутилмас иқтидорининг ихлосмандлари – шу куни қаерда бўлмайлик, доимо хаёлан дўстлик ва биродарлик шаҳрида, истеъдоди етилган ва кучайган, атоқли байналмилалчи-ленинчи Шароф Рашидович Рашидов совет халқининг фаровонлиги йўлида тинимсиз ишлаган Тошкент шаҳрида бўлардик.

Бизнинг самимий дўстимиз ва қадрдонимиз, биз фақат ўз мактубларимиз ва телеграммаларимиздагина эмас, балки бутун юрагимиз, бутун қалбимиз билан сен билан биргамиз.

Ва бугун барчамиз сенинг олдингда, хотиранг олдида бош эгиб турибмиз, партиямиз ва давлатимизнинг таниқли арбоби, кучли ва доно совет ёзувчиси! Ўзбек халқининг ажойиб ўғлонига оддий халқ муҳаббати чексиздир.

Мен Шароф Рашидович Рашидовнинг иқтидори, унинг гўзал инсоний фазилатларининг ихлосманди сифатида бу ажойиб инсон ҳақида энг самимий сўзларни айтмоқчиман. Бугун у, инқилоб тенгдоши, 66 ёшга тўлган бўларди. У шу санагача бир неча кунга етмай қолди. Лекин Шароф Рашидовичнинг номи, унинг совет халқи манфаатлари йўлидаги кўп қиррали фаолияти, ажойиб ижоди қалбимизда умрбод сақланиб қолади.

Хотира, қуёш нури каби, учрашувларимиз онлари ва узоқ соатларини ёритиб туради. Илк учрашувимиз кўп йиллар олдин, Шароф Рашидов Ўзбекистон ёзувчилар ташкилотига раҳбарлик қилаётганида бўлган эди.

Бу учрашув бизнинг буюк кўп миллатли давлатимиз пойтахти Москвада бўлганлигида рамзий маъно бор. У – ўзбек, мен эса – доғистонлик, ва бизнинг бутун кўп миллатли адабиётимиз вакиллари, бу ерда ўзимизни ўз уйимиздагидек ҳис қилдик. Кейин эса биз тез-тез учрашиб турдик, Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчиларининг биринчи конференциясида, Тошкентга бошқа сафарларни амалга оширганимда узоқ вақт суҳбатлашардик. Айниқса, Шароф Рашидович Рашидов Озодлик оролига етиб келган СССР давлат ва жамоат арбоблари делегациясига бошчилик қилганда, биз биргалашиб Кубага қилган сафаримиз хотирамда сақланиб қолди.

Яқиндагина эса Шароф Рашидов менга Махачкалага, ҳадяномани ёзиб қўйиб, ўзининг охирги китоби – “Дил амри” номли ажойиб қиссасини юборди ва биз уни яқин вақтларда авар тилига ўгирамиз. Бу нафақат Доғистонда, балки мамлакатимиз, сайёрамизнинг кўпгина гўшаларида ижодини жуда хуш кўришадиган Шароф Рашидовичнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтиришимиздир.

Ўзбек халқи унинг заминидан бутун ҳаётини ўз халқига хизмат қилишга бағишлаган Шароф Рашидович Рашидов каби буюк инсонлар етишиб чиққанлиги билан фахрланишга ҳақлидир.

Унинг ҳаёти – барчамиз учун ўрнак. Шароф Рашидович, сиз умрбод бизнинг қалбимизда қоласиз, сиз бир умрга биз билан биргасиз!»

Расул Ҳамзатов

«Менинг Доғистоним» китобида муаллиф Р. Ҳамзатовнинг Ш. Р. Рашидовга атаб ёзган ҳадя номаси«Менинг Доғистоним» китобида муаллиф Р. Ҳамзатовнинг Ш. Р. Рашидовга атаб ёзган ҳадя номаси

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Шароф Рашидов ҳайкалининг очилиши маросими. 2017 йилЖиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Шароф Рашидов ҳайкалининг очилиши маросими. 2017 йил