Дам олиш кунларига қарамай, Ш.Рашидов ёдгорлик илмий-маърифий уй-музейи яна бир қатор меҳмонларга ўз эшигини очди.

2019 йил 10 ноябр куни Ш.Рашидов ёдгорлик илмий-маърифий уй-музейи таниқли ўзбек шоираси Шахло Ахророва ва Ш.Рашидов туманидаги 4 – мактабнинг 6 “Б” синф ўқувчиларини қабул қилди. Экскурсиядан сўнг Ш.Рашидовнинг тоғалари Ҳамроқул Носировнинг фарзандлари Хамроқулов Одил ака ўқувчиларга уларнинг билим олишга бўлган мухаббатини оширувчи Ш.Рашидов ҳаётидан воқеалар сўзлаб бердилар.

Сурхондарё вилоятидан сайёҳ Ш.Рашидов ёдгорлик илмий-маърифий уй-музейига ташриф буюрди.

Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи Норқобилов Камол Равшанович Ш.Рашидов ёдгорлик илмий-маърифий уй-музейига ташриф буюрди. Меҳмон ташрифдан жуда мамнунлигини айтиб, уй музейинингт барча ташкилотчиларига самимий миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, сайёх меҳмонлар китобида самимий тилакларга тўлган дастхат колдирди.

Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик музейида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди грант лойиҳаси асосида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида умумий ўрта таълим мактаби директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, вилоят Ахборот ресурс маркази ходимлари, ННТ, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик музейи ННТ ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Давлат арбобининг қизи, академик Сайёра Рашидова қатнашди ва тарихий ҳодисалар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлат арбоби уй-музейига экскурсиялар орқали ёшларни жалб қилиш орқали Шароф Рашидовнинг бой ҳаётий ва маънавий мероси билан таништириш лозимлиги хусусида гапирдилар, ҳамда ушбу масала бўйича қатор таклифлар киритдилар. Бу билан ёшларга маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаол замондошимизнинг бадиий образлари таъсирчанлиги орқали кучайтириш учун ўрта мактабларга иншолар танловини ўтказиш режалаштирилди.

Тадбир якунида Жиззах шаҳридаги 10-ўрта мактаб ва вилоят ахборот ресурс маркази ўртасида келишув имзоланди.

Қирғизистонлик сайёхлар Ш.Рашидов ёдгорлик илмий-маърифий уй-музейига ташриф буюришди.

2019 йил 20 октябрь куни Қирғизистон Республикасининг Кара-Балта шаҳридан сайёхлар Ш.Рашидов ёдгорлик илмий-маърифий уй-музейига ташриф буюришди. Меҳмонларга экскурсия ташкиллаштирилди ва Ш.Рашидоанинг машаққатли ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Экскурсия якунида сайёхлар меҳмонлар китобига илиқ тилакларини қолдирдилар.