Шараф Рашидов - поэт, писатель, публицист.

Буюк давлат арбоби Шароф Рашидов ҳаётининг асосий қисми ижтимоий-сиёсий фаолиятга бағишланган. Унинг диққат марказида Ўзбекистон фани ва маданияти, саноати ва қишлоқ хўжалиги, транспорти ва соғлиқни сақлаш ишларини яхшилаш, ўзбек халқининг турмуш даражасини кўтариш масалалари турган. Ўзбекистон республикасининг иттифоқдош республикалар даврасидаги ўрни ва мавқеи, ўзбек халқининг бугунги ҳаёти ва истиқболи билан боғлиқ шундай муҳим масалалар билан шуғулланган. Ҳар бир дақиқаси Марказ назорати остида кечган Шароф Рашидовнинг ҳатто хордиқ соатлари ва таътил ойларини ҳам адабий фаолиятга ажратиши амри маҳол эди. Бироқ унинг ижодга бўлган катта ихлоси ва муҳаббати устун келиб, у асосан тонгги соатларда, хизматга боргунига қадар ва таътил ойларида бадиий асарлар ёзишга интилган.

Ижодга майл Шароф Рашидовнинг талабалик даврида, 30-йилларда ўзбек шеъриятига кириб келган шоирлар, айниқса, яқин қариндоши Ҳамид Олимжон таъсирида куртак ёзиб, яшил барглар чиқарган; Самарқанд вилоят газетасида ёш шоирнинг «Санъатинг кулсин», «Самсон ёнида», «Қувончли диллар», «Ватан ишқи», «Гулистон» каби шеърлари босилган. Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши ва 1941 йил ноябрида фронтга сафарбар этилиши билан Ш.Рашидов шеърият рубобини жангчи милтиғига алмаштиришга мажбур бўлади. 1942 йилда фронтда оғир ярадор бўлиб қайтгач, маълум муддат даволанганидан сўнг, дастлаб вилоят газетасида муҳаррир, кейин вилоят партия комитетида котиб, сўнгра «Қизил Ўзбекистон» газетасида муҳаррир, ундан кейин эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувида раис бўлиб хизмат қилади. Шароф Рашидов шу сўнгги лавозимда бор-йўғи бир йил ишлайди. Аммо шу лавозимда ишлаш жараёнида ёзувчилик, ўзбек адабиёти равнақи йўлида ижод қилиш тақдири эканлигини сезади.

Ёш ёзувчилар Саид Назар, Шароф Рашидов ва шоира Раъно Узоқова «Ленин йўли» газетаси таҳририятида. Самарқанд. 1940 йилЁш ёзувчилар Саид Назар, Шароф Рашидов ва шоира Раъно Узоқова «Ленин йўли»
газетаси таҳририятида. Самарқанд. 1940 йил

Шароф Рашидов. 1941 йилШароф Рашидов. 1941 йил

Уруш ғалаба билан тугагач, кечаги жангчилар ўз юртларига, ота-оналари бағрига қайтдилар. Давр энди улар олдига янги вазифаларни қўйди. Улар вайрон бўлган мамлакатни, вайрон бўлган саноат ва қишлоқ хўжалигини тиклашлари, ҳаёт карвонини янги ва равон изга туширишлари лозим эди. Уларнинг «меҳнат фронти»да кўрсатган ва кўрсатаётган жасоратларини тасвирлаш, уларнинг бошқаларга ибрат бўла оладиган ёрқин образларини яратиш шу давр ўзбек адабиётининг бирламчи вазифаси эди. Даврнинг шу талабини чуқур ҳис этган Ойбек «Олтин водийдан шабадалар», Раҳмат Файзий «Чўлга баҳор келди», Саид Аҳмад «Қадрдон далалар», Иброҳим Раҳим «Ҳаёт булоқлари», Шароф Рашидов эса «Ғолиблар» қисса ва романларини ёзишга бел боғладилар.

“Қаҳрим” илк шеърлар тўплами. 1945 йил“Қаҳрим” илк шеърлар тўплами. 1945 йил

«Ғолиблар». 1972 йил. Ажойиб муқова ва расмлар муаллифи К. Башаров«Ғолиблар». 1972 йил. Ажойиб муқова ва расмлар муаллифи К. Башаров

1951 йилда нашр этилган «Ғолиблар» қиссасида ўша йиллардаги Ўзбекистон ҳаётининг кенг манзараси гавдалантирилган. Шароф Рашидовнинг ҳар бир асарида рўй берган воқеаларнинг аниқ манзили кўрсатилган. «Ғолиблар» қиссасида таърифланган ҳодисалар Мирзачўлнинг Олтинсой қишлоғида рўй беради. Муаллиф қишлоқ учун, дарё учун, водий учун ҳам ана шу номни танлаганлиги бежиз эмас, албатта: Олтин – бу ўз-ўзидан қимматбаҳо бойлик...
Чунки айнан шу заминда ўзбек меҳнаткашларининг олтин қўллари бутун республика ғурури ва бойлиги ҳисобланган пахта – «оқ олтин» етиштира бошлаган эдилар. Мирзачўл, бир вақтлар жонсиз дашт, пахтакорлар учун ўзига хос фидойилик меҳнат мактаби бўлди, чўл табиатини қандай қилиб обод воҳага айлантириш ва бу майдонларда нафақат мўл ҳосил берадиган пахта далаларини, балки замонавий, қулай, фаровон ва кўркам шаҳарчаларни яратиш мумкинлигининг ёрқин намунасига айланди. Мирзачўлни ўзлаштиришнинг асосий тамойили: барчаси одамлар учун, уларнинг манфаатлари учун.

Шароф Рашидов ўзининг «Ғолиблар» қиссасида тоғолди саҳролар чўлқуварларининг ҳаракати қандай бошланганлиги, ушбу умумхалқ ташаббусининг асл негизлари, илдизлари нимадан иборатлигини кўрсатиб берган.

Урушдан кейинги оғир йилларда олтинсойликлар пахта ҳосили, демак энг аввало – сув учун курашишга бел боғладилар. Улар бу курашга ичичидан шай бўлиб турган, шу боис ҳам қиссанинг бош қаҳрамони, ёш қиз, қишлоқ кенгаши раиси – Ойқизнинг даъватига бир ёқадан бош чиқариб, баралла жавоб қайтарадилар.

Ойқиз образида халқ қаҳрамонининг ёшлардаги жасоратга чанқоқлик, жўшқинлик, ўз Ватанига хизмат қилишга интилиш, юртдошларнинг энг муҳим эҳтиёжлари ва орзу-умидларини теран англаш, уларнинг ҳар бир хонадонида фаровонлик ва бахтли ҳаёт кўриш истаги каби ажойиб фазилатлар мужассамлашган.

Кўз олдимизда ўз замонининг асл қизи гавдалантирилган. Ёзувчи унинг ахлоқий, фуқаро сифатидаги шаклланишини жуда нозик ва ишонарли қилиб акс эттиради; бу серқирра, ички олами жуда бой образдир. Ойқиз бошқаларга ўхшамаслиги, ғайриоддийлиги билан ажралиб туради, ўзининг самимийлиги, ёқимли ҳийлакорлиги, қарорлари ва изланишларининг мардонаворлиги, одамларга бўлган меҳри ва ўзининг заиф жиҳатларига нисбатан муросасизлиги ва қатъийлиги билан ўзига тортади.

«Бўрондан кучли» романининг турли йиллардаги нашрлари«Бўрондан кучли» романининг турли йиллардаги нашрлари

Ҳаётимиз ёрқин, ўзига хос характерларни яратади. Ва, Ойқизни ажратган ҳолда, ёзувчи асардаги бошқа образларни ажойиб фазилатлардан асло бенасиб қилмаган. Жумладан, бош қаҳрамоннинг отаси Умурзоқ бой ҳаётий тажрибага эга инсон; унинг онаси Холбибининг кечинма ва ташвишларидан ҳар қандай одамнинг юраги эзилиб кетади; партия котиби Жўрабоев доно тарбиячи ва ташкилотчи; Олимжон ёш бўлишига қарамасдан уруш кўрган, жангларда чиниққан; ажойиб муҳандис Смирнов – марҳаматли ва айни пайтда талабчан инсон сифатида кўрсатилган.

«Ғолиблар» қиссасининг ўзига хос давоми бўлган «Бўрондан кучли» романида (1958 й.) ҳам худди шуларга ўхшаш қаҳрамонлар мужассамлашган. Бу асарда қаҳрамонларнинг феъл-атвори ўртасидаги тўқнашувлар, ғоялар ва дунёқарашлар ўртасидаги ихтилофлар янада чуқурлашган. Қаҳрамонларнинг ўзига хос эволюцияси «Етуклик» романида (1971 й.) якун топади.

«Бўрондан кучли» романи чоп этилганидан кўп йиллар ўтганидан сўнг Шароф Рашидовнинг талабчан ижодкорга хос фазилатлари уни ўзининг илк йирик насрий асарига қайтиб, уни тубдан қайта ишлашга ундади.

Шу аснода йигирма йилдан кўпроқ вақт олдин нашр этилган номи бир хил қиссадан муаллифнинг энг ажойиб, етук асарлар билан бир қаторда турадиган китоб – «Ғолиблар» романи яратилди. Унинг барча насрий асарларидаги каби, буниси ҳам кундалик турмушимизда мужассамлашган инсоний ҳистуйғулар, нафосат, зиддиятли ва мушкул ҳолатлар, кўнгилчан ҳазил-мутоибаларга бой бўлди.

Маълумки, Ўзбекистонда 1943 йилда Фарход ГЭСини барпо этиш ишлари бошлаб юборилган ва ана шу умумхалқ қурилишига самарқандлик қурувчиларининг каттагина гуруҳи борганди. Мазкур гуруҳга раҳбарлик қилган Шароф Рашидов, одамлар шундай оғир шароитларда оммавий равишда ҳақиқий жасорат кўрсатиб меҳнат қилаётганларини кўриб, жуда ҳайратга тушган. Ушбу тарихий воқеа бир умрга унинг хотирасида сақланиб қолиб, 1964 йилда чоп этилган “Қудратли тўлқин” романини яратишга илҳомлантирган. Асар Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида жасорат кўрсатган инсонларга бағишланган.

Романнинг асосий воқеалари Ғалаба ГЭСи (романда Фарход ГЭСи шундай номланган) қурилишида содир бўлган, лекин аслида муаллиф акс эттирган воқеаларга бутун Ўзбекистон миқёсида, бутун республика учун хос бўлган улкан ишлар, воқеалар, жараёнлар рўёби нуқтаи назаридан нигоҳ ташлаш даркор.

Фарҳод гидроэлектростанциясининг бош иншоотиФарҳод гидроэлектростанциясининг бош иншооти

Фарҳод гидроэлектростанцияси қурилишиФарҳод гидроэлектростанцияси қурилиши

«Қудратли тўлқин» романи«Қудратли тўлқин» романи

Роман қаҳрамонларидан бири Пўлат – умумий улкан ишларни амалга оширишда қатнашиш, фронт ортида ўзининг жангчи отасига ёрдам бериш учун қурилишга қишлоқдан келган. Унинг образида ўша даврдаги Ўзбекистон ишчилар синфи вакилларига хос бўлган хусусиятлар намоён бўлади.

Ёзувчи ўз романида схемага асосланишдан қочиш, ижобий ва салбий қаҳрамонлар муносабатларидаги мушкулликларни тўлалигича кўрсатиш, уларнинг ҳаракатларини мантиқан асослаш, асар ёзиш усулига лирик илиқлик, ҳазил-мутойиба элементларини киритишга уринади.

Танқидчилар ҳам, китобсеварлар ҳам Шароф Рашидовнинг ушбу романини муаллифнинг катта ижодий ғалабаси сифатида баҳоладилар.

Шароф Рашидов доимо жўшқин ҳаётнинг қоқ марказида бўлган, шу боис унга ўз асарлари учун материалларни атайин излаш, ўрганишга ҳожат бўлмаган, у китобларида кўтарган барча муаммоларга бевосита дуч келган.

Муаллифнинг «Ғолиблар», «Бўрондан кучли», «Қудратли тўлқин» каби асосий асарларида кўзга яққол ташланиб турган бош ғоялардан бири – бу байналмилаллик, меҳнаткашлар бирдамлигидир. Унда ўша арзонгаров, расмий, босма нашрларда ҳадеганда такрорланаверадиган байналмилаллик эмас, балки реал ҳаётдан олинган, қўриқ ерларни ўзлаштириш, йирик сув омборларини яратиш, Фарход ГЭСи, Бекобод металлургия заводини барпо этиш учун турли халқлар ва миллатлар вакилларини бирлаштирган меҳнаткашларнинг ҳақиқий бирдамлиги назарда тутилган. Ушбу улкан объектларнинг барчаси ўзбеклар, руслар, украинлар ва бошқа халқлар вакилларининг умумий саъй-ҳаракатлари билан яратилган.

“Кашмир қўшиғи”. 1957 йилдаги нашри“Кашмир қўшиғи”. 1957 йилдаги нашри

Рассом Г. М. СоколовРассом Г. М. Соколов

“Кашмир қўшиғи” 1979 йилдаги нашри“Кашмир қўшиғи” 1979 йилдаги нашри

Рассом И. Кириакиди

1955 йилда Ш. Рашидов Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси сифатида Ҳиндистонга ташриф буюриб, ҳинд халқининг гўзал, бой ва қадимги маданияти билан яқиндан танишишга муваффақ бўлди. Ташриф чоғида у Шамми ва Кашмир штатлари Бош вазири билан бирга «Бамбур ва Янбарол» спектаклини томоша қилди. Ушбу спектакль қаҳрамонлари ролларини ижро этган ҳинд актёрларининг маҳорати, асарга жўр бўлган ранг-баранг мусиқа, спектаклнинг безатилиши ва энг муҳими – асарда мажозий усул ёрдамида моҳирона мужассамлантирилган озодлик ва мустақиллик учун курашиш ғояси унда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг бироз вақт ўтгач спектакл томошасидан илҳомланган ижодкор «Кашмир қўшиғи» лирик қиссасини яратди (1956 й.).

«Ушбу асар, – деб айтганди муаллиф, – Кашмир халқининг муҳаббат тўғрисидаги достони асосида битилган. Бу достон учун мусиқани иқтидорли шоир, бастакор ва устоз Дина Набх Надим яратди.

Бу достонни яхши билган кашмирликлар билан қурган суҳбатларим мени мазкур асарни ёзишга илҳомлантирди».

«Кашмир қўшиғи» қисқа муддатларда рус ва бошқа тилларга таржима қилинди. Унинг асосида мусиқали ва бадиий асарлар яратилди. «Кашмир қўшиғи» асосида ўзбек бастакори Улуғбек Мусаев томонидан худди шу ном остида битилган балет Москвадаги Кремль съездлар саройи саҳнасида рус балетининг моҳир усталари томонидан ижро этилди.

Ш. Рашидов Шарқ халқларининг мумтоз адабиёти намуналаридан таъсирланишда давом этиб, 1959 йилда рус кинодраматурги В. Виткович билан ҳамкорликда «Икки дил достони» киносценарийсини ёзди. Шарқ адабиёти классиги Бедилнинг «Комде ва Модан» достони асосида ёзилган бу сценарий ўзбек ва ҳинд кинематографчилари ҳамкорликда яратган фильмга адабий асос бўлиб хизмат қилган.

Америка ёзувчиси Уильям Дюбуа билан учрашувАмерика ёзувчиси Уильям Дюбуа билан учрашув

Шароф Рашидовнинг публицистик мақолалар тўпламлариШароф Рашидовнинг публицистик мақолалар тўпламлари

Сўнгги асар – «Дил амри» қиссасиСўнгги асар – «Дил амри» қиссаси

Шароф Рашидовнинг «Кашмир қўшиғи» достонига бағишлаб чизилган расмлар муаллифи Чингиз АҳмаровШароф Рашидовнинг «Кашмир қўшиғи» достонига бағишлаб чизилган расмлар муаллифи Чингиз Аҳмаров

Шароф Рашидовнинг Мартирос Сарьян билан учрашувиШароф Рашидовнинг Мартирос Сарьян билан учрашуви

Ёзувчилар уюшмасида учрашув. Чингиз Айтматов, Анатолий Сафронов, Комил Яшин ва Файз АҳмадЁзувчилар уюшмасида учрашув. Чингиз Айтматов, Анатолий Сафронов, Комил Яшин ва Файз Аҳмад

Шароф Рашидов доғистонлик ёзувчи Р. Расулов билан. 1960 йилШароф Рашидов доғистонлик ёзувчи Р. Расулов билан. 1960 йил

Ш. Р. Рашидов Фарғона водийсидаШ. Р. Рашидов Фарғона водийсида

Ш. Р. Рашидов китоблар ярмаркасида. Ҳамкасблар билан учрашувШ. Р. Рашидов китоблар ярмаркасида. Ҳамкасблар билан учрашув

Ҳамкасблар билан учрашувҲамкасблар билан учрашув

Экспозицияни кўриб чиқишЭкспозицияни кўриб чиқиш

Ёзувчилар уюшмасидаги учрашувЁзувчилар уюшмасидаги учрашув

Ёзувчилар учрашувиЁзувчилар учрашуви

Китоблар кўргазмасидаКитоблар кўргазмасида

Шароф Рашидов чилилик шоир, дипломат ва сиёсий арбоб, Чили республикаси сенатори Пабло Неруда биланШароф Рашидов чилилик шоир, дипломат ва сиёсий арбоб, Чили республикаси сенатори Пабло Неруда билан

Шароф Рашидов акалари – Саҳоб Рашидов (чапда), Носир Рашидов (ўнгда) ҳамда яқин қариндошлари даврасида. 1977 йилШароф Рашидов акалари – Саҳоб Рашидов (чапда), Носир Рашидов (ўнгда)
ҳамда яқин қариндошлари даврасида. 1977 йил

«Икки дил достони». Шароф Рашидов асари асосида А. Меликов либреттоси. 1982 йил«Икки дил достони». Шароф Рашидов асари асосида А. Меликов либреттоси. 1982 йил

Шароф Рашидов «Икки дил достони» балети ижодий жамоаси билан. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон ССР давлат академик катта театри. 1982 йилШароф Рашидов «Икки дил достони» балети ижодий жамоаси билан.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон ССР давлат академик катта театри. 1982 йил